Қозоғистон терма жамоаси ЕВРО-2024 саралаш босқичидан ўта олмади

Словения-Қозоғистон ўйинидан лавҳа. meta-ratings.kz сайти фотосурати

Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси 2024-йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг сўнгги ўнинчи турида Словения терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, Н гуруҳида якуний тўртинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон терма жамоаси тарихда илк бор саралаш босқичи якунланишига бир тур қолганда йирик турнирга йўлланма олиш имкониятига эга бўлди. Бунинг учун Қозоғистон терма жамоаси сафарда Словения терма жамоасини мағлуб этиши керак эди. Шу билан бирга, словенияликлар аввалги турда Данияга имкониятни бой бергани боис, гуруҳдан чиқиш учун сўнгги ўйинда Қозоғистонга ютқазмасликлари лозим эди.

Дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олган словенияликлар 41-дақиқада Ян Вороговский ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди ва ҳакам Игор Шацкийга нисбатан пеналти белгилади. Бенжамин Шешко нуқтадан аниқ зарба берди. Иккинчи бўлимда ўйин бироз тенглашди, қозоғистонликлар хавфли вазиятлар ярата бошлашди, улардан бири – Максим Самородовнинг узатмаси Рамазон Оразовнинг голига олиб келди. Қозоғистон терма жамоаси очиқ футбол ўйнашда давом этди, бироқ гол ура олмади ва 86-дақиқада Бенжамин Вербич ўз голи билан ўйинга, шунингдек Қозоғистоннинг гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш имкониятига нуқта қўйди.

Н гуруҳининг параллел ўйинларида Финляндия терма жамоаси Сан-Маринони 2:1, Шимолий Ирландия эса гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган данияликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Гуруҳдаги якуний ўринлар қуйидагича: Дания – 22 очко, Словения – 22, Финляндия – 18, Қозоғистон – 18, Шимолий Ирландия – 9, Сан-Марино – 0.

Таъкидлаш жоиз, Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигаси плей-офф босқичи иштирокчиси сифатида ЕВРО-2024 да ҳамон имкониятини сақлаб қолган.

Март ойида Қозоғистон терма жамоаси Греция билан, финалда муваффақиятли иштирок этса, Қозоғистон терма жамоаси Грузия – Люксембург жуфтлиги ғолиби билан учрашади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ