Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага «яшил» энергия экспорт қилишга келишиб олди

Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари вакиллари Европа мамлакатларига «яшил» энергия экспорт қилиш бўйича қўшма корхона яратишга келишиб олдилар. Бу ҳақда тегишли идоралар раҳбарларининг Бокуда бўлиб ўтган йиғилишида келишувга эришилди, деб хабар беради Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Томонлар Марказий Осиё давлатларидан Озарбайжон орқали Европага ресурслар етказиб бериш бўйича улкан салоҳиятга ва кенг истиқболга эга эканлигини таъкидладилар. Шартнома иштирокчилари томонидан тасдиқланган техник топшириқлар асосида лойиҳани амалга оширишнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича тендер эълон қилинади.

Режаларни амалга оширадиган қўшма корхона ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Уч давлат вакиллари электр энергияси экспорти бўйича кейинги ҳаракатларни таҳлил қилиш учун ишчи гуруҳ тузишга қарор қилишган. Маълумки, асосий эътибор қайта тикланадиган энергия манбаларига қаратилади. Шу муносабат билан расмийлар яшил водород ва яшил аммиакни бошқа мамлакатларга етказиб бериш имконини берувчи инфратузилмани ривожлантиришни таклиф қилишди.

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика ва иқтисодиёт вазирликлари раҳбарлари даражасидаги навбатдаги учрашув Тошкентда бўлиб ўтади. Тадбирнинг аниқ саналари эълон қилинмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида