Қозоғистонлик UFC жангчиси Жалгас Жумагулов YouTubeнинг Naiza TV каналидаги «Бирга бир» дастурида сиёсатга муносабатини билдирди.
35 ёшли Жумагулов спорт карьерасини тугатгандан сўнг функционер ёки сиёсий арбоб бўлишни режалаштиряптими, деган саволга жангчи бунда маъно кўрмаётганини, чунки «тизимни бузиб бўлмаслиги»ни айтди.
«Бугун яхши кўринасан ва эртага бирон жойга «учиб кетасан». Мен сиёсатга аралашишни хоҳламайман. Чунки, бу нарса мен учун эмас», — дейди спортчи.
Бундан ташқари, Жумагулов Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) депутати лавозимларида ишлаган дўстлари ҳақида гапирди.
«Баъзида тушлик пайтида қўнғироқ қилсам, у ухлаб ётган бўлади. Мен дейман: «Сен халқнинг хизматкорисан, нега ухлаяпсан? Сен эрталабдан ҳаракатда бўлишинг керак. Халқ учун қайғуриш қаёқда қолди?», — ҳайрон бўлади Жумагулов.
Жалгас Жумагулов (23 жанг, 14 ғалаба, 9 мағлубият) — енгил вазн тоифасида Fight Nights Global чемпионлик камарининг собиқ соҳиби. UFC билан 2020 йил февраль ойида шартнома имзолаган. UFC турнирларида Жумагулов 7 та жанг ўтказиб, 6 тасида мағлуб бўлган. Қозоғистонлик спортчи охирги марта шу йилнинг июнь ойида октагонда Мьянма вакили Жош Вангга ютқазган эди.