Тошкентда Ўзбекистон ва СССРнинг нуфузли спорт мулозимларидан бири Элмар Аминов 92 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Фарғона»га Элмар Олимовичнинг яқинлари хабар берди.
8 ноябрь куни Элмар Аминовнинг юраги ушлаб қолган. Шифокорлар инфаркт ташхисини қўйишган. Элмар Аминовични сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Видолашув маросими Чиғатой қабристонида 10 ноябрь куни соат 12:00 да бўлиб ўтади.
«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
ℹ️ Элмар Аминов спорт фаолиятини Лесгафт номидаги Ленинград жисмоний тарбия институтида бошлаган. Олийгоҳни тугатгач, Тошкентга, Ўзбекистон Жисмоний тарбия институтига қайтади ва кейинчалик декан лавозимини эгаллайди. 50-йилларнинг охирида у Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи президенти ва СССР футбол федерацияси президиуми аъзоси, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби раҳбари бўлган. 27 йил давомида Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасини, кейин эса Ўзбекистон Туризм кенгашини бошқарган. У кўплаб халқаро турнирларда футбол бўйича СССР терма жамоаси делегациясини бир неча бор бошқарган. 2015 йил декабрь ойида Москвада Элмар Аминовнинг Гагик Карапетян билан ҳамкорликда ёзган ««Пахтакор» ва менинг ҳаётим. Бу ҳали ҳамаси эмас» китобининг тақдимоти бўлиб ўтганди.