АҚШ ўғирланган музей экспонатлари ва маданий бойликларни Ўзбекистонга қайтариш мажбуриятини олди

Битим имзолаш маромиси. Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари маданий мерос тўғрисидаги келишувга эришдилар, унинг доирасида Марказий Осиё республикасидан АҚШга археологик ва этнологик материаллар олиб кириш чекланади ҳамда қимматбаҳо экспонатлар эгадор давлатга қайтарилиши таъминланади. Ҳужжатни имзолаш маросими 7 ноябрь куни Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.

Битимни Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги раҳбари Баҳодир Абдикаримов ва АҚШнинг Марказий Осиёдаги элчиси Жонатан Хеник имзолади. Битим «Археологик ва этнологик материалларни талон-тарож қилишни олдини олиш ва махсус рўйхатга киритилган объектларни олиб киришга чекловлар»ни белгилайди. Шунингдек, ушбу йўналишда мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш таъминлайди ҳамда икки мамлакат ўртасида моддий маданий меросни тарғиб қилишга қаратилган қўшма кўргазмалар ўтказишга замин яратади.

Баҳодир Абдикаримов таъкидлаганидек, мазкур келишув мамлакатлар ўртасида музей ашёлари ва маданий бойликларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш ва қайтариш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ўз навбатида, Жонатан Хеник

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб АҚШ билан шундай битим тузганини таъкидлади.

Бу борада республика дунёнинг 25 та давлати қаторидан ўрин олди.

Дипломат сўзларига кўра, Америка ҳукумати Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва реставрация қилиш учун 1 миллион доллар ажратган. Элчи, шунингдек Марказий Осиё республикасининг бой тарихини дунёга намойиш этиш бўйича ҳамкорлик қилишга умид билдирди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ