Туркманистоннинг Болқон вилояти ҳокимлиги муддатли ҳарбий хизматчиларни, жумладан чегара қўшинлари ва денгиз флоти ходимларини пахта теримига жалб этишга қарор қилган. Бу ҳақда «Азатлик» радиоси (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг туркман хизмати) мамлакатдаги манбаларига таяниб хабар берди.
Вазиятдан хабардор одамларнинг таъкидлашича, бу йил авваллари теримга жалб қилинмаган денгиз флоти вакиллари пахта термоқда. Шу билан бирга, амалдорлар иккита чегара гарнизонлари ходимларини, Туркманбоши шаҳри чегара флоти, ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмаси ва учинчи комендатура сифатида танилган хавфсизлик полки аскарларини пахта даларига сафарбар қилишган.
Муддатли ҳарбий хизматчилар «оқ олтин»ни текин териб, далада чодирларда яшайдилар. Уларнинг аксарияти ифлос матрасларда ухлашади, бир ойдан кўпроқ вақт давомида чўмила олишмайди. Таъкидланишича, офицерлар «пахтакорлар»дан погон ва шевронларни ечиб олишган, зеро шу тариқа ҳарбий қисм ва аскар хизмат қилаётган қисмни аниқлаб бўлмайди.
Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, зобитлар кўпинча ҳарбийлар учун ажратилган озиқ-овқатларни сотишади. Шу сабабли, яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси далаларга озиқ-овқат олиб келишади ва чарчаган аскарларни овқатлантиришади. Бундан ташқари, хизмат муддати тугаган Туркманистон фуқаролари пахта терими мавсуми тугагунга қадар армияда қолишга мажбур. Шунинг учун кўпчилик қуролли кучлар сафида кутилганидан 40-50 кун кўпроқ қолади.
Жорий йили Туркманистон расмийлари давлат хизматчилари қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинмаслигига кафолат берганига қарамай, ушбу тақиқнинг бузилиши қайд этилган. Шундай қилиб, сентябрь ойининг охирида Мари вилоятида ижтимоий соҳа ва давлат идоралари ходимлари ҳосилни йиғиштириб олиш учун далага ҳайдалган. Шу сабабли расмийлар фермерларга камроқ маош бера бошлашган, бу эса фермерларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Мажбурий меҳнатдан фойдаланиш фактлари кенг миқёсда қайд этилмоқда. Маълумки, Лебап вилоятида 6 октабрь куни мамлакатда Хотира ва қайғу куни нишонланаётган бўлгани ва дам олиш куни бўлгани учун маҳаллий ҳокимият идоралари давлат ходимларини далага чиқишга мажбурлаган. Болқонобод шаҳрида эса қаерда – банкомат, дўкон ёки давлат хизматларини кўрсатувчи муассаса яқинида навбатда турган ҳар қандай фуқаролар пахта теримига жалб қилинган. Полиция машинада оломоннинг олдига келиб, ҳаммани пахта теримига олиб кетиши мумкин. Одамлар керакли ҳосил режасини топширгандан кейингина озод қилинади: норма — кунига 50 килограмм.
Туркманистон расмийлари пахта кампанияси пайтида инсон ҳуқуқларини тез-тез бузади, давлат хизматчилари, ҳарбий хизматчилар ва вояга етмаганларни «оқ олтин» теримига жалб қилади. Шу тариқа, ўтган йилги вазият бўйича мутахассисларнинг ҳисоботида маълум қилинишича, ўрим-йиғим даврида ҳокимият мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланган, ишчилар учун мақбул шарт-шароитлар яратилмаган, кўпинча уларни очиқ ҳавода ётиб теришга мажбурлашган.