Хабарларга кўра, Исроилда Қозоғистоннинг 500 дан ортиқ фуқаролари мавжуд. 9 октябрь куни брифингда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров шу ҳақда маълум қилди.
Қозоғистоннинг Исроилдаги элчихонаси консуллик рўйхатида 77 киши, шу жумладан дипломатик ходимлар ва уларнинг оила аъзолари бор. Исроилнинг олий ўқув юртларида бешта қозоғистонлик таҳсил олмоқда, тахминан 30 га яқин киши Исроилнинг турли тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтамоқда.
«Қозоғистон Республикасининг Тел-Авивдаги элчихонаси ҳисоб-китобларига кўра, Исроилда консуллик ҳисобида бўлмаган Қозоғистоннинг 400 дан ортиқ фуқаролари бўлиши мумкин», — деди Смадияров.
7 октабрь куни Фаластиннинг «Хамас» гуруҳи Исроил ҳудуди бўйлаб катта ракета ҳужумларини уюштирди, Қозоғисон ТИВ ва Тел Авивдаги элчихонасида Исроилдаги қозоғистонликлар мурожаатлари учун — 8 (7172) 72-05-00 рақамли тезкор алоқа телефони ишга туширилди. Икки кун ичида 500 дан ортиқ қўнғироқлар ва мурожаатлар кўриб чиқилди.
«Тел-Авивдаги дипломатларимиз Исроилдаги қозоғистонликлар билан доимий алоқада ва улар билан тезкор ҳамкорлик қилиш мақсадида махсус мессенжер чати ишга туширилди ва ҳозирда у билан Исроилда вақтинча ва доимий яшаётган 200 га яқин одам боғланган», — деб хабар берди Смадияров.
Чат иштирокчилари ўзларининг жойларини хабардор қилишмоқда, дипломат ходимлари билан контактлар алмашишмоқда. Улар ўз навбатида турли масалаларда маслаҳатлар беоришмоқда, консуллик ҳуқуқий ёрдами беришмоқда.
«Бугунга қадар, Исроилда ҳалок бўлган, жабрланган ёки гавровга олинган Қозоғистон фуқароларини тўғрисидаги маълумотлар бизга келиб тушмади», — дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон элчихонаси «Эйр Астана» авиакомпания билан биргаликда ўз ватанларига қайтишни истаганлар рўйхатини тузмоқда. Брифинг пайтига келиб, унга 118 та қозоғистонлик киритилган.
Олмаота-Тел-Авив Олмаота йўналиши бўйлаб биринчи парвоз 10 октябрга режалаштирилган.
Олмаотадан учиш соат 08.00, Тел-Авивга келиб қўниш маҳаллий вақт билан соат 12.50 га режалаштирилган.
««Эйр Астана» авиакомпанияси маълумотларига кўра, ҳозирда Тель-Авив ш. аэропорти билан рейснинг келиши ва учиб кетиши келишилмоқда. Барча саволлар бўйича авиакомпанинг ёрдам марказига мурожаат қилиш мумкин help.airastana.com, тел.: +7 (727) 244 44 78 (қўнғироқлар учун) ва +7 702 702 0074 (WhatsApp)», — деб хабар берди Қозоғистон фуқаролар авиация қўмитаси .
Қозоғистоннинг Иорданиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ғазо секторида 25 га яқин оила мавжуд бўлиб, унда Қозоғистон паспорти эга фуқаролар бор.
«Асосан булар фаластинликларга турмушга чиққан фуқароларимиз», — деб тушунтирди Смадияров.
Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, «Исроилнинг Ғазо секторида ер устида операциялар ўтказиш режаси туфайли айрим оилалар хавфсиз жой топиш истагида доимо ҳаракатда».
«У ерда ҳаракатланиш қийинлашган ва электр таъминотида муаммолар бор. Шунинг учун биз барча маълумотларни қўлга киритгунга қадар ушбу йўналишда ишлар олиб борамиз», — дея хулоса қилди Смадияров.
ℹ️ 7 октябрь куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумларига дучор бўлди. «Хамас» Исроил ҳудудига 5 мингта ракета учирганини маълум қилди, Исроил мудофаа армияси эса Ғазо секторидан икки мингта ракета ҳужуми бўлганини таъкидлайди. Бундан ташқари, Фаластин жангарилари гуруҳлари Исроил ҳудудига кириб, одамларни гаровга олишган, уларнинг аниқ сони маълум эмас. Юзлаб исроилликлар қурбон бўлган, икки мингга яқин одам жароҳатланган.
8 октябрь куни Исроил «темир қиличлар» операциясини бошлаганини ва мамлакат «уруш ҳолати»га ўтганини маълум қилди. Исроилнинг Ғазо секторига қарши уюштирган биринчи ҳужуми оқибатида 400 дан ортиқ фаластинликлар ўлдирилган. Бу ҳақда Фалантин Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.