Афғонистонда «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан ташкил этилган Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги 200 га яқин «сеҳргар ва жодугарлар»ни ҳибсга олгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Акиф Махажарга (Akif Mahajar) асосланиб, TOLOnews телеканали хабар берди.
«Вилоятларда қўлга олинган «жадогарлар» сони 100 нафардан ортиқ. Кобулда уларнинг сони ҳозирга қадар 67 нафарга етди. Улардан баъзилари аёллар, улар ҳибсга олиниб, судга олиб келинган», — дейди Махажар.
Унга кўра, қўлга олинганларнинг иши аллақачон шариат судларига ўтказилган. Улар қандай қилиб «жодугарлик билан шуғулланганликлари»га аниқлик киритилмаган.
Маълумки, Қуръони каримда сеҳргарлик билан шуғулланиш ман этилади, зеро «жодугарлар» Аллоҳни инкор этадилар. Бироқ, кўплаб мусулмон мамлакатларида сеҳрли амалиётларга қизиқиш жуда кенг тарқалган, жумладан Саудия Арабистони ёки Эрон каби шариатга қаттиқ риоя қилинадиган мамлакатларда ҳам. 2021 йил августида толиблар ҳокимият тепасига келгунига қадар Кобул кўчаларида ҳар хил фолбин эркак ва аёлларни учратиш мумкин бўлган. Ҳозирги кунда «жадугарлар»ни хабарлар, миш-мишлар ёки ижтимоий тармоқлардаги эълонлар орқали топиш мумкин.
ℹ️ Ҳокимиятга келгач, толиблар мамлакатда шариат қонунларини тадбиқ қила бошладилар. 2022 йили «Толибон» олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода афғон судялари билан учрашувда уларни шариатга мувофиқ жазо қўллашларини таъкидлаган. Орадан бир ой ўтгач, толиблар узоқ вақтдан бери қўлланилмаган оммавий қатлни амалга оширишган.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).