Ўқитувчилар соқолларини олдиргани сабаб толиблар иккита мактабни ёпишган

ҒАЗНА. HASHT-E SUBH САЙТИ ФОТОСУРАТИ

«Толибон»* радикал ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг марказий Ғазна вилоятида ишлайдиган ўқитувчилар соқолини олдиргани сабаб иккита хусусий мактабни ёпган. Бу ҳақда 3 октабрь куни Hasht-e Subh газетаси маҳаллий манбаларга таяниб хабар беради.

Уларга кўра, таълим муассасалари ёпиш тўғрисидаги қарорнинг яна бир сабаби ўқитувчи аёлларнинг ҳижоб ўраш меъёрларига риоя қилмаётгани бўлиши мумкин. Мактаблар 2 октябрь куни Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги қарори билан ёпилган.

Бундан ташқари, толиблар Ғазна шаҳридаги иккита болалар таълим марказини ёпишган, чунки у ерда қизлар дарсларга қатнашган, гарчи турли жинсдаги болалар учун таълим толиблар талабига мувофиқ алоҳида синфларда олиб борилаётган бўлсада.

21 июнь куни толиблар айни Ғазна вилоятидаги таълим марказларига қизларнинг киришини тақиқлагани маълум бўлди. Ушбу янги қоидага риоя қилмаган тақдирда таълим муассасалари раҳбариятига жазо қўллаш билан таҳдид қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил августида ҳокимиятга келганидан сўнг, толиблар 12 ёшдан ошган қизларнинг мактабга боришини тақиқлаган эди. 2022 йил декабрь ойида радикаллар афғон университетларида қизлар учун дарсларни тўхтатиб қўйдилар, кейинроқ университетларда аёллар, жумладан профессор-ўқитувчиларнинг ишлашини ҳам тақиқлашди. Умуман олганда, «Толибон» изчил равишда қизларнинг таълим олишини чеклаш сиёсатини олиб бормоқда ва ўғил болаларни имкон қадар диний таълим олишига ҳаракат қилмоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ