ОАВ: Туркманистонда «президент обрўси»га путур етказаётган тиланчилар қўлга олина бошланди

ndelo.ru сайти фотосурати

Туркманистоннинг Болқон вилоятида полиция кўчада тиланчилик қилаётган тиланчиларни қўлга олиш бўйича рейдлар ўтказмоқда, чунки бундай одамлар «республика президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг обрўсига соя солмоқда». Бу ҳақда «Азатлиқ» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг туркман хизмати) вилоят расмийларига таяниб хабар берди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, тиланчиларни йиғиштириш 10 июль куни бошланган. Тўрт нафар полиция ходими ва Миллий хавфсизлик вазирлиги (МХВ) ходимидан иборат гуруҳлар микроавтобусларда савдо марказлари, бозорлар, дорихоналар ва меҳмонхоналар яқинида айланиб юради. Хавфсизлик кучлари тиланчилар, жумладан, ногиронлар ва болаларни, шунингдек, ахлат қутиларини ковлаётганларни ҳибсга олишмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тиланчиларни вокзалга олиб кетишади, аммо кейин нима бўлиши номаълум.

Журналистлар полиция ёки Миллий хавфсизлик вазирлигидан изоҳ ололмага». Бироқ, маҳаллий маъмуриятнинг анонимлик шарти билан гапирган вакилининг айтишича, тиланчилар «президент имижи»га зарар етказаётгани учун ҳибсга олинган.

«Ҳозирги кунларда қирғоқбўйи ҳудудларда дам олувчилар кўп. Улар орасида хорижий давлатлар фуқаролари ҳам бор. Расмийларнинг фикрича, тиланчилар ва чиқиндиларни ковлаётган одамлар президент обрўсига путур етказади ва шунинг учун уларни дам олувчилар кўзидан яширишга ҳаракат қилишади. Бу ҳақда юқоридан махсус буйруқ олинган»,дея таъкидлайди журналистлар суҳбатдоши.

Унинг фикрича, иккинчи сабаб шундаки,

тиланчилар кунига 2000 манатгача (расмий курс бўйича 572 доллар, қора бозор курси бўйича 100 АҚШ доллари) даромад қиладилар, бу билан республика иқтисодиётига зарар етказмоқдалар.

Мулозимнинг қўшимча қилишича, тиланчилик қилаётганларнинг аксарияти ишсизлар ёки уларнинг қариндошларидир. Аммо расмийлар уларнинг муаммоларига эътибор беришни ва фуқароларнинг нима учун қашшоқлик ҳолатига тушиб қолишганини тушунишни хоҳламайдилар.

Туркманистон охирги бир неча йил ичида ишсизлик ва аҳоли турмуш даражасининг пасайиши билан бирга иқтисодий инқирозни ҳам бошидан кечирмоқда. Натижада, маҳаллий матбуотнинг ёзишича, мамлакатда тиланчи ва бошпанасизлар сони кескин ошган, ўғирлик ва талончилик ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бироқ, ҳукумат бу муаммоларга кўз юмади ва республикадаги камбағаллар сони ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмайди.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди