Қатарлик футболчилар «Аркадаг» стадиони очилишига келишдан бош тортишди

"Аркадаг" очилиш маросими. Turkmenportal сайти фотосурати

Қатар жамоалари ва ушбу араб мамлакати клублари худди шу номдаги янги шаҳардаги Аркадаг стадионининг очилиш матчида иштирок этиш учун Туркманистонга келишдан бош тортишди.

«Фарғона» маълумотларига кўра, июнь ойи охирида туркман расмийлари Қатардаги ҳамкасбларидан Қатарнинг исталган футбол жамоаси ёки клубини Аркадаг шаҳрида янги стадион очилишида қатнашиш учун юборишларини сўраган. Шу билан бирга, илтимос ниҳоятда қатъий ва кўзда ёшлар билан янграган. Афтидан, расмийлардан бири мамлакат раҳбариятига қатарлик футболчиларни маросимга олиб келишга ваъда берган.

Қатар вакиллари туркман ҳамкасбларига рад жавобини беришган. Бунинг иккита сабаби бор: илтимос жуда кеч янграган, бундан ташқари барча футболчилар ёзги таътилда бўлишган.

Нима учун айнан Қатардан меҳмонлар «Аркадаг» очилишига келиши кераклиги қоронғу, гап рамзийлик маъносини англатса ажабмас – зеро, айнан мана шу араб мамлакати футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди.

Натижада стадионнинг очилиш маросимида Туркманистон чемпионатининг энг яхши футболчилари жамланган маҳаллий «Аркадаг» суперклуби ҳамда республиканинг амалдаги чемпиони, ОФК Лигаси иштирокчиси «Аҳал» учрашуви бўлиб ўтган. Майдон эгалари 0:3 ҳисобида зафар қучган.

Аркадаг шаҳрининг очилишига бағишланган тадбирлар республиканинг собиқ президенти, ҳозирда эса расмий равишда Аркадаг (туркманчадан таржимада «ҳомий» маъносига эга) унвонига эга парламент раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган куни — 29 июнь куни бошланган эди. Бироқ, Аркадагнинг ўзи байрамда иштирок эта олмаган, чунки у маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратини адо этиш учун давлат делегациясига бошчилик қилган.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди