Туркияда ўз ватандошларини ўлдирган инсон туфайли Туркманистон фуқароларининг хорижга чиқиши чекланди

Туркманистон. habartm.org сайти фотосурати

Туркманистон ҳукумати республика фуқароларига биометрик паспорт беришни қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда «Азатлиқ» (Россия Федерациясида хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг туркман хизмати) Болқон вилояти давлат миграция хизматидаги манбага таяниб хабар берди.

Манбага кўра, вилоят аҳолисига биометрик паспорт бериш ва янгилашни нол кўрсаткичгача чеклаш ҳақидаги буйруқ июнь ойи ўрталарида Туркияда ўз ватандоши томонидан Туркманистоннинг тўрт нафар фуқароси ўлдирилганидан кейин Ашхободдан келган. Бироқ, Давлат миграция хизмати мутасаддилари паспорт беришни чеклаш сабабларини расман изоҳламаяпти.

Шунингдек, Туркиянинг Ашхободдаги элчихонасида Туркманистон фуқароларининг виза сўрови вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Манбага кўра, Туркманистон ҳукумати элчихонадан Туркманистон фуқароларига виза беришни вақтинча тўхтатишни сўраган.

Туркиянинг Измир шаҳрида 18 июнь куни музлаткичдан тўрт нафар Туркманистон фуқаросининг (уч аёл ва бир эркак) жасади топилган. Ушбу жиноятда гумон қилиниб ҳибсга олинган Туркманистон фуқароси Сапармурод Халлиев 13 июн куни «рашк асосида» одамларни ўлдирганини тан олган.

Минглаб туркман фуқаролари ўз ватанида ишсизлик ҳукм сургани ва иш ҳақининг пастлиги сабабли ишлаш учун Туркияга кетган ёки кетишга интилишади. 15 июнь ҳолатига бўйича Туркия Миграция хизмати маълумотларига кўра, мамлакатда 213 мингга яқин туркман фуқароси қонуний истиқомат қилади. Аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва туркман кузатувчилари ҳақиқий рақамлар бундан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин, дея ҳисоблайдилар.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди