Марказий Осиё давлатларида Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади

2022 йил 9 июль Тошкент масжидида Ҳайит намози. Андрей Кудряшов фотосурати / «Фарғона»

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда Қурбон ҳайити жорий йилнинг 28 июнь куни нишонланади. Бу сана мусулмон тақвими бўйича Зулҳижжа ойининг ўнинчи кунига тўғри келади.

Ҳар бир мамлакатда байрамнинг ўз номи бор: Қозоғистонда — Қурбон-Айт, Қирғизистонда — Қурмон-Аит, Тожикистонда — Иди Қурбон, Туркманистонда — Қурбон ҳайити, Ўзбекистонда — Қурбон Ҳайит (Россияда — Қурбан байрам, араб мамлакатларида — Ийд-ал-Адҳа).

Зулҳижжа мусулмон тақвимининг 12 чи ойи бўлиб, урушлар тақиқланган тўрт ойдан бири. 2023 йили у 19 июнга тўғри келди. Бу ойда рўза тутганларнинг икки йиллик гуноҳлари кечирилишига ишонилади. Рўза тутиш учун энг яхшиси Зулҳижжанинг биринчи 9 кунидир, кейин Ҳаж қилинади.

«Ҳaж ибoдaти Иcлoм динининг бeш pyкнидaн биpи ҳиcoбланиб, унга кўра Maккaи мyкappaмa, Mинo, Apафoт, Myздaлифa кaби жoйлapдa мaxcyc ибoдaтлapни aдo этиш лозим. Бy ибодатларгa Kaъбaи мyaззaмaнинг тaвoфи, Caфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидaги caъй, Apафoтдaги вyқyф, Myздaлифaдa тypиш, Mинoдa мaълyм кунлap туриш ва шaйтoнгa тoш oтиш кaби бир қанча ибoдaтлap киради»,дея маълумот беради Islom.uz сайти.

Қурбон ҳайити кунлари қариндошлар қабрини зиёрат қилиш одат тусига кирган.

Марказий Осиё мамлакатларида Қурбон байрами дам олиш куни ҳисобланади. Шундай қилиб, Ўзбекистон аҳолиси беш кун (28-июндан 2-июлгача), Туркманистонда – уч кун кетма-кет (28-30-июн) дам олади.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди