Хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳидаги ўз рақибларини билиб олди

Хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоаси. smi24.kz сайти фотосурати

Халқаро хоккей федерациясининг (IIHF) расмий сайти 2024 йили Чехияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун дастлабки таркибни эълон қилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Қозоғистон терма жамоаси А гуруҳидан жой олган бўлиб, сўнгги жаҳон чемпионати финалчилари Канада ва Германия, турнирнинг бронза медали совриндори Латвия, шунингдек Швеция, Словакия, Франция ва Польша терма жамоалари билан ўйнайди.

В гуруҳида Финляндия, АҚШ, Швейцария, Чехия, Дания, Норвегия, Австрия ва Буюк Британия ўрин олган.

Шу билан бирга, IIHF гуруҳлардаги ўзгаришларга имкон беради.

Россия ҳукумати Украина ҳудудида махсус ҳарбий операция ўтказаётгани боис Россия ва Беларусь терма жамоалари яна жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Хоккей бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати 10-24 май кунлари Прага ва Острава шаҳарларида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги жаҳон чемпионатида Канада терма жамоаси турнир ғолибига айланганди. Қозоғистон терма жамоаси гуруҳдан чиқмади, бироқ олий дивизиондаги ўрнини сақлаб қололди.

Янгиланган IIHF рейтингида қозоғистонликлар — 15 ўрин, Туркманистон – 45, Қирғизистон – 46 ўринни эгаллаб турибди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?