Туркманистонда соқол қўйган эркакларга қарши яна кампания бошланди

Соқолли эркак. strizhki-i-pricheski.ru сайти фотосурати

Туркманистон расмийлари соқол қўйган ёшларга қарши курашни қайта бошлади. Бу ҳақда «Азатлик» (Россия Федерациясида хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг туркман хизмати) хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, соқолли туркман фуқароларига нисбатан тазйиқлар жорий йилнинг 15 майида қайта бошланган.

Шундай қилиб, Болқон вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари соқол қўйган йигитларни авиарейслар ва поездларга қўймайди. Одамларни соқолини қириб ташлашга мажбурлашмоқда, масжидларда эса фақат пенсия ёшидаги эркакларгина соқол қўйиш мумкинлиги тарғиб қилинмоқда.

Мамлакатнинг бошқа вилоятларида ҳам худди шундай ҳолат. Аваза туристик зонаси ходимлари соқолларини олишга мажбур қилинмоқда, Туркманбошида эса полиция ходимлари кўчада соқолли эркакларни ушлаб, милиция бўлимларига олиб боришади

ва бу ерда уларнинг соқоллари зўрлик билан олиб ташланади, бундан кейин соқол қўймасликлари борасида улардан тилхат олинади.

Тошҳовузда ҳам одамларнинг соқоли зўрлик билан олинмоқда, газетада ёзилишича баъзида битта устарадан бир неча киши фойдаланмоқда.

Туркманистондаги бошқа чекловлар қатори соқол қўйишни тақиқлаш ҳам вақти-вақти жонланади. Турли ҳудудларда ва умуман республикада «хазм қилиб бўлмайдиган» нарсаларга қарши кураш кампаниялари олиб борилмоқда, кейинчалик назорат заифлашади, бироқ бир мунча вақт ўтгач, кампания яна авж олади.

Соқолли эркаклардан ташқари тўқ рангли машиналар эгалари ва рулдаги аёллар полиция рейдлари қурбонлари бўлишмоқда.

Тақиқлар ҳеч қандай қоидаларга асосланмаган. Полиция ҳибсга олишларни «болонок» («мумкинмас») сўзи ва «юқоридан кўрсатма берилган» дея изоҳлайди.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди