Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари» Миллий тадқиқот университети 2023 йил таълим йўналишлари бўйича дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
QS World University Rankings by Subject нинг алоҳида фанлар бўйича энг яхши университетлар рейтинги Quacquarelli Symonds томонидан тузилган ва 22 мартда эълон қилинган.
Мутахассислар таълим тизимини 54 та фан бўйича кўриб чиққанлар ва уларни бешта блокга бирлаштирганлар:
✅ санъат ва гуманитар фанлар;
✅ муҳандислик ва технология;
✅ ҳаёт ҳақидаги фанлар ва тиббиёт;
✅ табиий фанлар;
✅ ижтимоий фанлар ва менежмент.
ЎзМУ рейтингга бирданига тўртта фан бўйича кирган: математика, физика ва астрономия, экология фанлари (табиий фанлар блоки) ва замонавий тиллар (санъат ва гуманитар фанлар блоки).
Бундан ташқари, Ўзбекистон Олий таълим вазирлигида таъкидланганидек, университет ўтган йили ҳам «математика» бўлимига кирганди.
Бироқ, ўшанда у 451-500 ўрин оралиғида жойлашган бўлса, ҳозирда 351-ўриндан 400-ўринга кўтарилган университетлар тоифасига кирди.
Ирригация илмий-тадқиқот институти нуфузли рейтингда илк бор ўрин олган. Бу ўзбек университети икки йўналишда намоён бўлади – «Муҳандислик ва технология» ва «Табиий фанлар».
Қайд этиш жоиз, бешта блокдан тўрттасида экспертлар Гарвард университетини (АҚШ) энг яхши деб тан олишган. Фақатгина «Муҳандислик ва технология» номинациясида биринчи ўринни унинг «ҳамюрти» – Массачусетс технология институти эгаллаган
QS World University Rankings by Subject тузишда экспертлар қатор мезонларни, жумладан университетларнинг алоҳида фанлар бўйича нуфузи, илмий мақолалар иқтибос индекси ва халқаро ҳамкорлик даражасини таҳлил қиладилар.