Олмаотадаги Абилхон Қастеев номидаги Давлат санъат музейида сақланаётган қозоқ рассомларининг Ўзбекистон билан боғлиқ асарлари, шунингдек, ўзбек рассомлари асарлари «Марказий Осиё дурдоналари» китоб-альбомида чоп этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Китоб-альбом муаллифи бўлган хорижий санъат бўлими бошлиғи Галина Сирлибаеванинг сўзларига кўра, Кастеев музейида Қозоғистон санъатининг 20-аср классикасига айланган 14 рассомнинг 68 та асари сақланади. Картиналарнинг аксарияти ўтган асрнинг 60-йилларида яратилган.
«Бу даврда машҳур устага айланган кўплаб ижодкорлар фаол ишлай бошлайдилар, улар ҳам ўз ижодида Ўзбекистон мавзусига мурожаат қиладилар. Ишлар линогравюра, ёғоч, монотип, литография, акварел техникасида бажарилган. Мисол тариқасида Андрей Дячкиннинг «Ўзбекистон бўйлаб» туркумини ва таниқли график рассом Эвгений Сидоркиннинг «Ўзбек қизи портрети» сериалларини келтиришим мумкин. Қозоғистоннинг энг кекса рассоми Валентин Антошченко-Оленев Хива, Бухорога бағишланган бир неча туркум линогравюралар, шунингдек, «Бухоро халқ ўйин-кулгилари» туркумига бирлаштирилган ажойиб асарларни яратди. Қозоқ акварел бўйича энг йирик уста Уке Азиев Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрганини унинг республиканинг қадимий шаҳарларига бағишланган кескин индивидуал акварел ишлари ҳам тасдиқлайди», — деди Сирлибаева.
Музейда ўзбек рассомлари асарларидан Александр Вольков, Ўрол Тансиқбоев, Николай Карахан, Чингиз Ахмаров ва бошқа бир қатор усталарнинг расмлари намойиш этилмоқда.
Китоб-албом «Абилхон Кастеев номидаги Қозоғистон Республикаси Давлат санъат музейи коллекцияси» ишчи номи остида чоп этилади.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов таъкидлаганидек,
китоб-альбом Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон музей коллекцияларига бағишланган «Марказий Осиё дурдоналари» номли янги нашрлар туркумига киритилади.
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» каби кенг кўламли халқаро лойиҳада иштирок этиш таклифи учун миннатдорчилик билдирамиз. Бу бизга ўзбек рассомлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ҳар бири ижодининг ўзига хос хусусиятларини ҳис қилиш, ушбу ажойиб тўпламни яратиш йўлларини излаш ва таҳлил қилиш имконини берди», — деди Сирлибоева.
Бутунжаҳон жамияти 2016 йили Ўзбекистон ҳукумати кўмаги ва Eriell Group нефть конлари сервис компанияси ҳомийлигида ташкил этилган. Жамият томонидан бугунга қадар «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» эксклюзив халқаро туркумининг 60 жилди, «Ўзбекистон меъморий эпиграфияси», «Ўзбекистон маданияти ва фани олимлар асарларида» туркумларининг бир қатор жилдлари нашр этилди, 60 дан ортиқ фильмлар суратга олинди, мамлакат ичида ва хорижда кўплаб медиа-форумлар ўтказилди. Ҳозиргача лойиҳа 40 мамлакатдан 400 нафар олимни бирлаштирган.