Ўзбекистон постсовет ҳудудидаги энг меҳмондўст давлат сифатида тан олинди

CLASS-TOUR.COM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Дунёнинг энг меҳмондўст давлатлари рейтингида (Welcoming Countries Rank-2023) 25-ўринни эгаллаган Ўзбекистон постсовет ҳудудидаги энг меҳмондўст давлат сифатида тан олинган.

Рейтингни тузар экан, Канаданинг Arton Capital компанияси таҳлилчилари маълум бир давлат қанча давлат фуқароларини визасиз ёки келганида бериладиган визаси билан қабул қилишини ҳисоблаб чиқди.

Маълум бўлишича, шу маънода 20 дан ортиқ давлат энг меҳмондўст бўлиб, уларнинг барчаси биринчи ўринга сазовор бўлган. Улар орасида Тувалу, Жанубий Судан, Сомали, Боливия, Ангола, Малдив ороллари, Кот-д’Ивуар, Камбоджа, Камбоджа, Нигерия ва бошқалар бор. Дунёнинг 198 мамлакати фуқаролари уларнинг ҳар бирига визасиз ёки келганида визани олган ҳолда киришлари мумкин.

Иккинчи ўрин олтита давлат – Сейшел ороллари, Суринам, Того, Мавритания, Кабо-Верде ва Уганда (197 мамлакат) ўртасида бўлинган. Палау, Доминика ва Мадагаскар 196 давлат натижаси билан учинчи ўринни эгаллаган.

Россия 62-ўринда (63 та давлат), АҚШ 69-ўринда (45), Хитойда 71-ўринда (20), Туркияда 28-ўринда (121 та давлат).

Welcoming Countries Rank-2023 рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёнинг 139 давлати фуқароларига визасиз ёки келганида виза олган ҳолда киришига рухсат беради.

Қолган постсовет мамлакатлари қуйидаги тартибда жойлаштирилган:

➡️ Арманистон – 26-ўрин (138 та давлат);

➡️ Молдова – 35-ўрин (103);

➡️ Грузия – 42-ўрин (94);

➡️ Литва, Эстония ва Латвия — 44-ўрин (92);

➡️ Беларусь — 45-ўрин (91);

➡️ Озарбайжон – 47-ўрин (89);

➡️ Тожикистон – 49-ўрин (87);

➡️ Украина – 52-ўрин (82);

➡️ Қирғизистон – 53-ўрин (80);

➡️ Қозоғистон – 54-ўрин (77);

➡️ Россия – 62-ўрин (63);

➡️ Туркманистон Шимолий Корея ва Афғонистон билан бирга охирги, 82-ўринни эгаллаган – нол натижа билан: бу мамлакатларга визасиз кириб бўлмайди.

Шу билан бирга, Henley&Partners томонидан чоп этилган Жаҳон паспортлари индексида Ўзбекистон ва Туркманистон паспортлари собиқ СССР давлатлари орасида энг заиф деб ҳисобланган. Ўзбекистон фуқаролари 59 давлатга (рейтингда 88-ўрин), Туркманистон фуқаролари 52 давлатга (90-ўрин) визасиз ташриф буюриш имкониятига эгадир.

  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди