Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ер участкаларининг ноқонуний сотилишига чек қўйди, деб хабар қилади ДХХ матбуот хизмати ўзининг Telegram-каналида.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ИИБ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган, унда чорвачилик фермаси раҳбари қўлга олинган. У 50 гектар ерни ўзига таниш мансабдор шахслар орқали сотмоқчи бўлган. Қайд этилишича, ер участкаси маҳаллий ҳокимият томонидан фермерга 2011 йили 49 йилга ижарага берилган.
Гумонланувчи харидордан талаб қилинган 1,2 миллиард сўм (106 минг доллар) дан 590 миллион сўмни (52 минг АҚШ доллари) аванс сифатида олаётган пайт қўлга олинган.
Касби туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса фермер хўжалик раҳбари ўзининг муқаддам судланганлигига қарамасдан, 1981 й.т. таниши билан биргаликда, мазкур хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 35 гектар суғориладиган ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд. 200 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 380 млн. сўм олган вақтида ушланган.
Худди шу туманда 130 миллион сўм (11,5 минг доллар) эвазига 14 гектар ер участкасини харидорга рўйхатдан қайта ўтказиб беришни ваъда қилган фермер ва қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходими ҳам қўлга олинган.
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туманида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс, унга туман ҳокимининг 2021 йилдаги қарорига асосан томчилатиб суғориш усули билан интенсив боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этиши учун ажратилган 4,5 гектар ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
ДХХ аниқлик киритишича, юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ер участкалари хусусий мулкдорларга фаол равишда сотилмоқда. Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг профил қўмитаси депутатлари таъкидлаганидек, ўтган йили 3,3 минг гектар, шу жумладан, 2,7 минг гектар ер ижара ҳуқуқи билан, қолгани эса мулк ҳуқуқи билан ким ошди савдосига қўйилган.
Парламент аъзоларининг сўзларига кўра, 982 гектар бўш эр участкалари 975 миллиард сўмдан ортиқ (86 миллион доллар) кимошди савдолари орқали сотилган. Яъни, ўртача ҳисобда бир гектар ер харидорга деярли 1 миллиард (88 минг доллар) тушади.
Шу билан бирга, мутасадди идоралар томонидан фуқароларга жами 154 гектардан ортиқ ерни хусусийлаштиришга рухсат берувчи 2250 та мулк ҳуқуқи учун ордер берилди. Шу билан бирга, давлат бюджетига деярли 27,5 миллиард сўм (2,5 миллион доллар) тушган.