2022 йил якунларига кўра, Ўзбекистонга кредитлар ва хорижий инвестициялар ҳажми бўйича Россия 20,3 фоизлик улуш билан етакчи бўлган. Бу ҳақда республикаси Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Асосий капиталга йўналтирилган хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми йил давомида 10,7 фоизга ошиб, 112,2 триллион сўмни (10 миллиард доллардан ортиқ) ёки мамлакат иқтисодиётига йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг 41,6 фоизини ташкил этган. Шундай қилиб, Россиянинг улуши 22,8 триллион сўмни (2 миллиард доллардан бир оз кўпроқ) ташкил этади.
Биринчи бешликка, шунингдек, Хитой (16,4%), Туркия (10,1%), Германия ва Саудия Арабистони (6%) кирган. АҚШ улуши 3,8% ни ташкил этган.
Ўзбекистоннинг асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 270 триллион сўмни (24 миллиард доллардан ортиқ) ташкил этган, шу жумладан 37 триллион сўмдан бир оз кўпроқ (3,3 миллиард доллардан ортиқ) сумма тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ташкил этган.
Таққослаш учун, 2021 йили Ўзбекистонга 104,4 триллион сўм (9,3 миллиард доллар) миқдорида хорижий инвестициялар ва кредитлар, жумладан, 30,1 триллион (2,7 миллиард доллар) тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган. Инвестициялар ҳажми бўйича етакчи бешликка Хитой (2,2 миллиард доллар), Россия (2,1 миллиард доллар), Туркия (1,18 миллиард доллар), Германия (800,7 миллион доллар) ва Жанубий Корея (137,4 миллион доллар) киради.