Толиблар жума намозига бормайдиган афғонлар дўконларини ёпа бошладилар

Лашкаргоҳ шаҳар маркази. Etilaatroz сайти фотосурати

2021 йил августидан буён Афғонистонда ҳокимиятни назорат қилаётган радикал «Толибон»* радикал ҳаракати жума намозини ўқиш учун масжидларга бормайдиган афғонларнинг дўконларини ёпа бошлади. Бу ҳақда Etilaatroz интернет нашри хабар берди.

Масалан, жанубдаги Ҳилманд вилоятининг маъмурий маркази Лашкарғоҳ шаҳрида толиблар шу сабабдан 70 га яқин дўконни ёпган.

Ўтган йил ноябрь ойида толиблар савдогарлардан жума намозига қатнашишни талаб қилишган.

Радикал ҳаракат вакиллари дўкондорларни 10 минг афғон (111 доллар) миқдорида жарима тўлагандан кейингина бизнес фаолиятини давом эттириши мумкинлигидан огоҳлантиришган. Бу маҳаллий стандартга кўра, жуда таъсирли сумма ҳисобланади.

Таъкидлаш жоиз, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, толиблар ислом қонунлари, шариат меъёрларини ўзлари тушунганидек ҳаётга татбиқ эта бошладилар. Хусусан, шу сабабдан 12 ёшдан ошган қизларнинг мактабга бориши, 2022 йил декабридан қизларнинг олий ўқув юртларида ўқиши, аёлларнинг эса меҳнат қилиши тақиқланди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).