Хитойнинг Geely автомобиль гиганти Ўзбекистон бозорига расман кириб келди. Бу ҳақда бренд дилерига айланган Asaka Motors матбуот хизматига таяниб, Spot.uz хабар берди.
2023 йил охиригача Geely Ўзбекистонда ўзининг барча моделлари ассортиментини сотишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Сотувга қўйилган биринчи модел 204 от кучи двигателли ва 550 км гача қувват захирасига эга Geely Geometry C электр кроссовери бўлади. Кейинчалик Coolray ва Tugella кроссоверлари, Monjaro ва Okavango йўлтанламаслари, Emgrand седани, Geometry электрокарларини етказиб бериш бошланади.
Asaka Motors компанияси расмий завод кафолати билан Geely электромобилларини сотади.
Geely Chery, Exeed ва BYD илан бир қаторда Ўзбекистонда расмий иштироки бўлган Хитойнинг тўртинчи автомобил брендига айланади. Ўзбекистонда Chery сотуви 2022 йил октябрь ойида бошланган, Exeed русумли автомобиллар Ўзбекистон бозорида 2023 йил баҳорида пайдо бўлади. BYD заводи шу йил январь ойи охирида Ўзбекистонда, яъни Жиззахда расман рўйхатдан ўтган, сотувлар февраль ойида бошланиши кутилмоқда.