ЛУКОЙЛ Каспий денгизининг Қозоғистон шельфига қарашли яна учта ҳудудида нефть қазиб олади

lukoil.ru сайти фотосурати

Қозоғистон Энергетика вазирлиги ва «КазМунайГаз» миллий нефть-газ компанияси (КМГ) Россиянинг ЛУКОИЛ компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа доирасида углеводородларни қазиб олиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Гап Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги «Каламкас денгиз, Хазар, Ауэзов» ер қаъри участкасини ўзлаштириш ҳақида бормоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш 32 миллион доллар миқдорида бонус тўлови, 6 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш ва лойиҳанинг дастлабки босқичида 2 мингга яқин иш ўрни яратишни назарда тутади.

Россия компаниясининг ушбу конлардан камида иккитаси – «Каламкас денгиз» ва «Хазар»ни ўзлаштириш ниятида экани бундан икки йил аввал, Ғарб инвесторлари ушбу лойиҳалардан воз кечганидан сўнг хабар қилинганди.

2019 йил охирида Англия-Голландиянинг Royal Dutch Shell компанияси Қозоғистон ҳукуматига 55 фоиз улушга эга бўлган «Хазар» конини ўзлаштириш лойиҳасидан чиқаётганини маълум қилди. Шу билан бирга, NCOC консорциумининг (Казмунайгаз, Shell, ExxonMobil, Total, Италиянинг Eni, Хитойнинг CNPC ва Япония Inpex компанияларини бирлаштирган) «Каламкас денгиз» конини ўзлаштириш режаларидан воз кечгани маълум бўлди. Ушбу қарорларнинг сабаби юқори капитал харажатлари фонида паст рентабеллик дея изоҳланган. 2020 йилдаги лойиҳалар BP томонидан таклиф қилинган, бироқ улар компанияни қизиқтирмаган.

«Каламкас денгиз» ва «Хазар»нинг умумий қазиб олинадиган захиралари 67 миллион тонна нефть, 9 миллиард куб метр газга баҳоланмоқда.

2021 йил сентябрь ойида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика ЛУКОЙЛ билан биргаликда ушбу икки конни ўзлаштиришга киришаётганини эълон қилди.

Neftegaz.ru соҳа нашрига кўра, ЛУКОЙЛ Қозоғистондаги бир қанча йирик лойиҳаларда иштирок этмоқда. Хусусан, Каспий шельфида компания «КазМунайГаз» билан биргаликда «Хвалинское» ва «Централное» лойиҳаларини амалга оширмоқда. 2019 йили у Женис блокида углеводородларни қидириш ва қазиб олиш бўйича шартнома имзолади, компания унинг 50 фоизига эга. 2021 йил ёзида ЛУКОИЛ «КазМунайГаз» билан Ал-Фаробий қўшма лойиҳасининг (собиқ I-P-2) 49,99 фоиз улушини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди