Орёл мэрияси ҳарбий комиссарият томонидан Ўзбекистон фуқаролари сафарбарликка чақирилганига доир маълумотни бузиб кўратилган деб атади

ВИДЕОЁЗУВДАН КАДР

«Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда қисман сафарбарлик доирасида чет эл фуқароларига чақирув қоғози берилганликка доир бузиб кўрсатилган ва тўлиқ бўлмаган маълумотлар тарқатилмоқда», — дейилади Орёл шаҳри маъмуриятида бир гуруҳ ўзбекистонликлар ҳарбий военкоматга чақирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдираркан.

Мэрия кун тартибини имзолаган Орёл ҳарбий комиссари Владимир Алёхиннинг тушунтиришларини келтиради. Алёхин «Экосити» корхонаси ходимларига юборилган чақирув қоғозлари «белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар илова қилинган ва йўл-йўриқ хати билан бириктирилган ҳолда топширилган»лигини таъкидлайди.

««Экосити» АЖ ҳарбий ҳисобни юритмаган, захирадаги фуқароларнинг гувоҳномаларини текширмаган, ташкилотнинг рўйхатга олиш картасини Орёл ҳарбий комиссариятига тақдим этмаган», — дейди Алёхин.

25 октябрь куни ҳарбий комиссарият санаси кўрсатилган ҳолда корхонага 50 та чақирув қоғози юборилган. Натижада у ерга «Эcосити»нинг 26 нафар ходими келган, улардан 23 нафари хорижлик бщлган. Ҳужжатлар текширилгач, одамлар қўйиб юборилган.

«Бугунги кунда қисман сафарбарлик доирасида «Экосити»дан бирорта ҳам киши Россия Қуролли Кучлари сафига чақирилмаган», — дея хулоса қилади ҳарбий комиссар.

Айни вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Орёл шаҳрига ТММА ва Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ юборилгани ҳақида хабар берди. Гуруҳ чақирув қоғозини олган юртдошлар ва «Экосити» корхонаси раҳбарияти билан боғланади. Вазиятни ўрганиш натижаларига доир ТММА қўшимча маълумотлар беради.

Агентлик яна бир бор Россияда меҳнат миграциясида бўлган ўзбекистонликларни «жанговар ҳаракатларга аралашмасликка, можаро зоналарига бормасликка, бундай ҳолатлар юзага келганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ваколатли ташкилотларга мурожаат қилишга» чақирди.

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Орёл ҳарбий комиссариятида техник хатолик туфайли 26 нафар Ўзбекистон фуқаросига сафарбарлик чақирув қоғози юборганини маълум қилди. Чет эл фуқароларининг ҳарбий комиссариятдаги ҳужжатлари текширилгандан сўнг, чақирув қоғозлари қайтариб олинган, масала ҳал қилинган.

«Қисман сафарбарлик эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари томонидан техник хатолар бўйича чақирув қоғозлари олиш ҳолатлари мавжудлигини маълум қиламиз. Одатда, барча бундай ҳолларда сафарбарлик чақируви ҳужжатлар текширилгандан сўнг қайтариб олинади», — дейилади дипмиссия хабарида.

Шу муносабат билан, элчихона шунга ўхшаш вазиятларда Ўзбекистоннинг жойлардаги Бош консуллиги (Владивосток, Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Санкт-Петербург, Ростов-на-Дону) ёки Ўзбекистон элчихонасининг Москвадаги консуллик бўлимига мурожаат қилишни ёки ҳарбий комиссарлик вакилларига амалдаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мустақил равишда мурожаат қилишни тавсия этади.

Ёзда Ўзбекистон ҳукумати ватандошларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ўн йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи 154-моддасини («Ёлланиш) эслатиб ўтди. Сентябрь ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мусулмонлар учун ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай жанговар ҳаракатларда қатнашиши мумкин эмаслигига доир фатво чиқарган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ