Вьетнамнинг кам бюджетли авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

Uzbekistan Airports сайти фотосурати

VietJet Air виакомпанияси Ветнам ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Узбекистан Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Авиаташувчи Тошкент ва Вьетнамнинг энг йирик шаҳри Хошиминни рейслар билан боғламоқчи. Йўналишга Airbus A330 самолётлари хизмат кўрсатади, дейилади хабарда.

Йўналиш бўйича парвозлар 15 декабрга белгиланган. Парвозлар ҳар 10 кунда амалга оширилади.

VietJet Air 2007 йили ташкил этилган ва Вьетнамдаги биринчи хусусий авиакомпанияга айланди. Унинг асосий акциядорлари мамлакатнинг йирик корхоналари — HDBank ва Sovico холдинг гуруҳидир.

2011 йилдан VietJet ички йўналишларда, 2013 йилдан эса чет элга парвозларни амалга ошира бошлади. Айни пайтда авиаташувчи арзон моделда ишлайди ва асосан Ҳиндистон, Хитой ва Осиёнинг бошқа давлатларида 143 та йўналишга хизмат кўрсатади.

2017-2021 йиллари AirlinesRating глобал рейтингига кўра, VietJet Air энг яхши арзон авиакомпания номини олган. Ташувчининг бош қароргоҳи Хошимин шаҳрида жойлашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ