Туркманистонлик футболчи аёл илк бор хориж клубида ўйнайди

Майя Мусацкая. tff.com.tm сайти фотосурати

Туркманистон терма жамоаси ҳужумчиси Мая Мусацкая фаолиятини Истанбулнинг «Дудуллуспор» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Туркманистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Мусацкаянинг «Дудуллуспор» билан шартномаси бир йилга мўлжалланган. Шартнома тафсилотлари кўрсатилмаган.

Turkmenportal қайд этишича, Мая Мусацкая хориж клубига таклиф қилинган туркманистонлик биринчи футболчи аёлдир.

Бундан олдин 22 ёшли Мусацкая Ашхободнинг футбол ва футзал клубларида тўп сурган бўлса, 2016 йилдан буён Туркманистон терма жамоасида ўйнаб келмоқда.

«Дудуллуспор» ўтган мавсумда Туркия Суперлигаси йўлланмасини қўлга киритган ва 12 та жамоа билан «В» гуруҳидан жой олган. Қирғизистон терма жамоаси футболчиси Бахтигул Токтоболотова Истанбул клуби сафига қўшилган.

  • 150 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистлар Юлия Емельянова ва Мансур Мовлаевни Россияга экстрадиция қилишга қарши баёнотни имзоладилар

  • Қозоғистон сунъий интеллект пойгасида АҚШ ва Хитой ўртасида қандай мувозанат сақламоқда

  • Толибларга қарши мухолифат етакчилари мамлакат келажаги борасида турлича фикр билдирди

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди