Москвадан Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларига чипталар нархи кескин ошиб кетди

sunhome.ru сайти фотосурати

21 сентябрь куни Россия президенти қисман сафарбарлик эълон қилганидан сўнг, Москвадан Марказий Осиё мамлакатларига авиачипталар нархи кескин кўтарилиб кетди.

Жумладан, Aviasales.ru сайтининг хабар беришича, 21 ва 22 сентябрь кунлари Тошкентга (Ўзбекистон) барча чипталар сотилиб бўлган. Ушбу хабар ёзилаётган пайтда 23 сентябрга тўғридан-тўғри рейс учун чипталар камида 61 112 рублдан таклиф қилинган, кўчиб парвоз этиш (пересадка) чипталар нархи 24 653 рублдан бошланади.

21 сентябрь куни Бишкекка (Қирғизистон) 57 499 дан 120 558 рублгача кўчиб парвоз қилиш чиптасини олиш мумкин. 22 сентябрга чипта нархи 44 730 рублдан бошланади. 23 сентябрдаги ягона тўғридан-тўғри рейсга чипта нархи 154 900 рубль, кўчиб парвоз этиш чипталар нархи 17 083 рублдан бошланади.

21 ва 22 сентябрь кунлари Остонага (Қозоғистон) чипталар йўқ, 23 сентябрда тўғридан-тўғри рейсга — 130 493 рублдан, кўчиб парвоз қилиш орқали — 15 920 рублдан чипталар бор.

Душанбега (Тожикистон) 21 ва 22 сентябрь кунлари фақат кўчиб парвоз этиш орқали чипталар нархи — мос равишда 18 266 рубль ва 17 558 рубль. 23 сентябрда тўғридан-тўғри рейс учун чипталар мавжуд – нархи 11 262 рублдан бошланади.

Ашхободга чипталар йўқ, зеро Туркманистонга визасиз учиб бўлмайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ