Тўқаев Қозоғистон пойтахтини Остона деб номланишини қўллаб-қувватлади

Vlast.kz сайти фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев парламент аъзоларининг пойтахтни аввалги номи – Остона шаҳрига қайтариш бўйича таклифларига рози бўлди, деди унинг матбуот котиби Руслан Желдибай ўзининг Facebook (Meta корпорациясига тегишли ушбу ижтимоий тармоқ Россия Федерациясида эксремист деб тан олинган ва тақиқланган) даги саҳифасида.

«Маълумки, бир гуруҳ парламент депутатлари Қозоғистон пойтахтига Остона шаҳрининг собиқ номини қайтаришни таклиф қилган. Президентимиз депутатларнинг бу борадаги ташаббус ҳақида хабари бор. Улар ўз навбатида аҳоли билан учрашувларда билдирилган таклифлар, референдум давомида фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига таянишган. Парламент аъзоларининг таклифи давлат раҳбарининг розилиги билан Конституциявий қонун лойиҳасига киритилган», — деди Желдибай.

Шу билан бирга, президент Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистоннинг замонавий давлатчилигини мустаҳкамлаш ва пойтахтнинг шаклланишидаги ҳал қилувчи ролини тарихий ҳақиқат деб билади. «Шунинг учун биринчи президент номи билан аталган бошқа объектлар ўз номларини сақлаб қолиши керак», — деди матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, Тўқаев Қозоғистоннинг биринчи президенти истеъфога чиққан 2019 йил баҳорида Остона номини Нур-Султонга ўзгартириш ташаббуси билан чиққан эди. У тегишли фармонни имзолади. Ном ўзгартирилгандан сўнг, фуқаролар гуруҳлари ушбу қарорга қарши рухсат этилмаган норозилик намойишларига чиқишди. 2022 йил январидаги тартибсизликлардан сўнг шаҳар номини қайта ўзгартириш тўғрисида петиция тузилди, у 229 мингдан ортиқ имзо тўплаган.

Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида Мажилиснинг (парламент қуйи палатаси) «Жана Қозоғистон» гуруҳи депутатлари мамлакат пойтахтига аввалги «Остона» номини қайтаришни таклиф қилганди. «Бирор кишининг ҳаёти давомида шаҳарни унинг номи билан атаганини биз нотўғри деб ҳисоблаймиз, бундан ташқари, халқ пойтахтнинг янги номини ҳам қабул қилолмаган. Шу боис, бир пайтлар Биринчи Президент таклиф қилган пойтахт номини (...) қайтариш тарихан адолатли бўлади», — дейилади уларнинг мурожаатида.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ