Олмаота шаҳрини 2030 йилга қадар ривожлантиришга 6 триллион тенгедан (12,5 миллиард доллар) ортиқ маблағ сарфланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Дўсаев тегишли дастур тақдимоти чоғида маълум қилди, деб ёзади LS нашри.
Расмий эълон қилинган сумманинг 55 фоизи хусусий сармоядан иборат бўлади. Улардан 1,3 триллион тенге (2,7 миллиард доллар)ни яқин уч йилда, қолган 2 триллиондан зиёдини (4 миллиард доллар) 2030 йилгача жалб этиш режалаштирилган.
«Тараққиёт дастури жорий йил июль ойида мен тақдим этган еттита асосий мақсадга асосланади: «Қулай шаҳар муҳити», «Барқарор иқтисодий ўсиш», «Бошқариладиган урбанизация», «Ижтимоий собитлик ва барқарорлик», «Яшил Олмаота», «Ақлли шаҳар» ва «Хавфсиз шаҳар», — деди Досаев.
Унинг ўринбосари Мухит Азирбоевнинг сўзларига кўра, мегаполис бешта полимарказга бўлинади. Улардан иккитаси – «Шимолий» ва «Шарқий дарвоза» бўйича режалар жорий йил охиригача тасдиқланади. Қолганлари — 2023 йилнинг ўрталарига қадар.
«Шимолий» полимарказида (Раимбек ботир шоҳ кўчасидан пастда) саноат зоналари ва эски уй-жой фонди ўрнига кичик бизнес учун кўчалар, майдонлар ва фаол биринчи қаватлар зичроқ бўлган янги турдаги уйлар пайдо бўлади. Бу ерда LRT бўйлаб, собиқ Зеленстрой ҳудудида, Баум боғида янги дам олиш зонаси ташкил этилади.
«Шарқий дарвоза» полимаркази халқаро аэропортга ва Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой й»налишига яқинлигини инобатга олган ҳолда йирик мултимодал транспорт узелига, жумладан LRT станцияси, “Восточний» автовокзалига, BRT линиясига, шаҳар атрофи жамоат транспорти билан бирлаштирилган. Шунингдек, бу ерда кўргазма-кўнгилочар маркази, турар-жой ва ижтимоий инфратузилмага эга янги дам олиш масканини жойлаштириш режалаштирилган.
«Ғарбий» полимарказда саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш режалаштирилган, Боралдай аҳоли пунктида Вокзал жойлаштирилади, унинг негизида транспорт-логистика узелини ривожлантириш мумкин. «Сак қўрғонлари» этнографик боғи атрофида инфратузилма ривожлантирилади, 90 гектар майдонда истироҳат боғи, шунингдек, зарур инфратузилмага эга янги ободонлаштирилган турар-жой массивлари барпо этилади.
«Жанубий-Ғарбий» учун ҳам худди шундай истиқбол — мавжуд объектларни қайта форматлаш кўзда тутилган.
«Олтин Ўрда» улгуржи ва чакана савдо бозорини улгуржи тарқатиш марказига айлантириш, «Барлиқ» бозори ўрнига «Ғарб» автовокзалини, LRT ва метро бекатларини ўз ичига олган йирик мултимодал транспорт ва айирбошлаш узелини яратиш режалаштирилган.
Тарихий марказ чегараларида ободонлаштириш ишлари давом эттирилади ва тарихий-маданий мерос объектларига тегишли биноларни (шу жумладан, хусусий мулкда бўлган) реставрация қилиш, таъмирлаш, муҳандислик тармоқларини янгилаш бўйича дастур қабул қилинади.
2030 йилгача полимарказлар тузилмасини уларнинг иқтисодий ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда шакллантиришни тўлиқ якунлаш режалаштирилган.
Шаҳар ҳокимиятининг уни бешта кўп марказга бўлиш нияти ўтган ёзда хабар қилинган эди — тегишли режа маҳаллий аҳоли томонидан муҳокама қилиниши таклиф қилинган. Полимарказлар шу йил охирида тақдим этиладиган Олмаота шаҳрининг янги Бош режасини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.