Япониялик машҳур режиссёр ва актёр Такеши Китано «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этади.
Китано кинофестивалга махсус меҳмон сифатида келади. У ижодий учрашувларда қатнашиб, томошабинларга ўзининг энг ёрқин асарларидан бири – 1993 йили суратга олинган «Сонатин» картинасини тақдим этиши режалаштирилган. Китано режиссёрлик қилган ва бош ролни ижро этган мазкур фильмнинг намойиши 17 сентябрь куни яқинлашиб келаётган Япония кино кунлари доирасида бўлиб ўтади. Намойиш тугагач, Китано билан биргаликда фильм ҳақида мунозара ўтказилади.
Такеши Китано — япониялик машҳур режиссёр ва актёр, шунингдек у ёзувчи, шоир ва рассом ҳисобланади. Япон киносининг энг йирик вакилларидан бири. У кўплаб кино мукофотларини, шу жумладан, «Фийерверк» ва «Қайроқчи» фильмлари учун Венеция кинофестивалининг «Олтин шер» ва «Кумуш шер» мукофотларини қўлга киритган.
«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.