Назарбоев оила аъзолари иши бўйича ғазнага 480 миллион доллардан ортиқ маблағ қайтарилди

Қайрат Сатибалди ва Кайрат Боранбаев. kaztag.kz сайтидан коллаж

Қозоғистон биринчи президентининг жияни Қайрат Сатибалди, шунингдек, унинг рафиқаси Гулмира ва тадбиркор Қайрат Боранбоевлар иши бўйича тергов жараёнида республика ҳуқуқ-тартибот идоралари қарийб 230 миллиард тенге (480,9 миллион доллар)ни қоплашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда иқтисодий ресурсларнинг ноқонуний концентрациясига қарши курашиш бўйича комиссия маълум қилди, деб ёзадиTengrinews.kz.

Хабарда айтилишича, маблағлар «жумладан, уларни хорижий юрисдикциялардан қайтариш орқал» қопланган.

Масалан, Коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан ўрганилаётган иш бўйича судланувчилар Люксембургдан ихтиёрий равишда 170 миллион доллардан ортиқ маблағни қайтарган. Тергов органи «Казактелеком» АЖ, «Транспорт сервис маркази» АЖ ва бошқа компанияларнинг мол-мулкини ўғирлаганлик бўйича 36 миллиард тенгега (75 миллион долларга яқин) қайтарилганини маълум қилади.

«КазМунайГаз» АЖда Боранбоевга нисбатан иш бўйича тергов жараёнида Молиявий мониторинг агентлиги қарийб 11,3 миллиард тенге (23,6 миллион доллар)ни қоплаган.

Жамбил вилоятида ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш факти бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида «ТаразЭнергосбыт» АЖ давлат ташкилотига 2,2 миллиард тенге (4,6 миллион доллар) қайтарилган.

«РОП оператори ишида қарийб 180 миллиард тенге (376 миллион доллар) ўғирланишининг олди олинди, шундан 100 миллиардга яқини (209 миллион доллар) имтиёзли автокредитларга йўналтирилди», — дейилади хабарда.

Гумон қилинувчи шахсларнинг, шу жумладан хориждаги жиноий мол-мулкларини аниқлаш, ҳибсга олиш ва мусодара қилиш ишлари давом этмоқда.

13 март куни Коррупцияга қарши курашиш хизмати Сатибалдини мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва «Казактелеком» АЖ маблағларини ўғирлашда гумон қилиб қўлга олди. 15 март куни Нур-Султон ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди уни икки ойга ҳибсга олишга рухсат берди.

17 март куни маълум бўлишича, Назарбоевнинг жияни нафақат давлат маблағларини ўзлаштириш, балки босқинчиликда ҳам айбланган. Бу ҳақда Сотибалдининг собиқ рафиқаси Гулмира қўлга олиниб, ҳибсга олинганидан кейин маълум қилинди.

Қайрат Боранбаев ҳам Назарбоевнинг жияни каби Қозоғистоннинг энг бой ва нуфузли бизнесменлари 50 талигидан жой олган. Унинг қизи 2020 йил август ойида вафот этган Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултонга турмушга чиққанди. Молиявий мониторинг агентлиги матбуот хизмати 2022 йил 17 март куни Бўранбоев ҳибсга олингани ҳақида хабар берган бўлса-да, биринчи хабарлар икки кун аввал пайдо бўлган эди. Тадбиркорга квази-давлат секторида, айниқса, катта ҳажмдаги маблағларни ўзлаштиришда айб қўйилган

Тергов жараёнида Сотибалдининг ҳам, Боранбоевнинг ҳам ҳибсга олиш муддати суд томонидан бир неча бор узайтирилган.

Яқин вақтгача «Оператор РОП» компанияси Қозоғистондаги импортерлар ва ишлаб чиқарувчилардан қайта ишлаш учун тўлов йиғарди. Ушбу компания ОАВда собиқ президентнинг кенжа қизи Алия Назарбоева билан боғланган. Жорий йилнинг 19 январь куни ҳукумат қарори билан чиқиндиларни йиғиш бўйича маъмуриятчилик МЧЖ фаолияти тугатилиб, унинг мол-мулки давлат ихтиёрига ўтказилди. Бу компания фаолияти президент Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан танқид қилинганидан кейин содир бўлди. Кейинчалик МЧЖ раҳбариятига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ