Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт вазирлиги шакар етказиб берувчи ўзгаргани ҳақидаги хабарни рад этди

gov.uk сайти фотосурати

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Kapital.uz нашрининг Россия шакари ҳинд шакарига алмаштирилгани ҳақидаги хабарини рад этди. Ўзбекистон икки йилдан бери Россия шакарини харид қилмаяпти, Ҳиндистондан ушбу маҳсулотни харид қилиш ҳажми бор-йўғи 2 фоизни ташкил этади, дея тушунтиради Иқтисодий тараққиёт вазирлиги мулозимлари.

«Ангрен Шакар» заводи директори Рустам Акбархўжаев нашрга Россия шакарини ҳинд маҳсулотига алмаштириш ҳақида гапирди. Ушбу қарорнинг сабаблари орасида у логистика билан боғлиқ муаммоларни кўрсатган. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги шакар нархининг ошиши ва аҳоли орасида ушбу маҳсулот атрофида юзага келган тўполонни тушунтириб, худди шу сабабга ишора қилганди.

Март ойида Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси Россия ва Украинадан етказиб беришдаги узилишлар республиканинг ички бозорига унчалик таъсир қилмагани ҳақида хабар берганди, чунки сўнгги пайтларда импорт қилинган шакарнинг атиги 2 фоизи мазкур икки давлат ҳиссасига тўғри келган. Ангрен ва Хоразмдаги шакарни қайта ишлаш заводлари шакарни асосан Бразилиядан сотиб олади, дея қўшимча қилди қўмита.

«Газета.uz» нашри Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар қилганидек, 2019 йили Ўзбекистонга шакарнинг асосий етказиб берувчиси Украина (импорт улушида 81%), 2020 йили Россия (84,4%), 2021 йили — Бразилия (87,5%) бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ