Қозоғистон регулятори миллий валютани қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар сотди

vuzopedia.ru сайти фотосурати

Қозоғистон Миллий банки ноябрь ойида тенге курсини қўллаб-қувватлаш мақсадида биржада 1 миллиард доллар сотган ва валюта интервенцияларини тўхтатган. Бу ҳақда молиявий регулятор раҳбари Тимур Сулейменов маълум қилди, деб хабар беради Informburo.kz.

«Биз 16 ноябрдан бери интервенциялар ўтказмоқдамиз. Бу 1 миллиард долларга тушди, бу аниқ рақам», — деди Сулайменов молия институтида бўлиб ўтган брифингда.

Айни пайтда Миллий банк интервенцияларни тўхтатган. Валюта курси соф бозор омиллари таъсирида шаклланяпти. Агар кескин ўзгаришлар ва спекулятив сакрашлар бўлмаса, 2024 йили бошқа аралашувлар режалаштирилмайди. Сулейменовнинг сўзларига кўра, бундай чора тенгенинг янги даражага «юмшоқроқ қўнишини» таъминлаш учун қўлланилган.

«Агар интервенциялар бўлмаганида беқарорлик ва эҳтимол одамларда ваҳима пайдо бўларди. Чунки сотадиган ёки сотиб оладиган бозор агентлари худди биз каби одамлардир. Агар улар валюта курси кўтарилаётганини кўрсалар, қўшимча талабни келтириб, олдиндан сотиб олишни бошлайдилар. Ва ҳатто долларга муҳтож бўлмаган одам ҳам шундай деб ўйлайди: «Мен шартномани уч ойдан сўнг ёпишим керак, курс пастлигида доллар сотиб олишим керак», — деб тушунтирди Сулейменов.

28 ноябрь куни АҚШ доллари 500 тенге чегарасидан ошиб кетгани, бир доллар учун 518-519 тенге оралиғида савдолар бўлиб ўтгани хабар қилинганди. Регуляторга кўра, миллий валюта курсига ҳам ташқи, ҳам ички омиллар салбий таъсир кўрсатган. Жумладан, доллар курсининг глобал кучайиши, товарлар нархининг ўзгариши ва дунёдаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви шулар жумласидан.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?