Тошкент SkyTaxi компанияси учун Европадан Хитойга ҳаво юкларини етказиб бериш бўйича трансфер пунктига айланди

Сув аркаси остида. Uzbekistan Airports матбуот хизмати видеосидан кадр

«Тошкент» халқаро аэропортига Польшанинг SkyTaxi юк авиакомпаниясининг самолёти илк бор қўнди. Бу ҳақда Узбекистан Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

11 июнь куни етиб келган самолётнинг биринчи қўниши анъанага кўра сув аркаси билан кутиб олинди.

SkyTaxi ҳафтасига олти марта чартер рейсларини амалга оширади. Юк ташувчи самолётлар Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва ортга учади.

«Тошкент аэропорти авиакомпания самолётларининг техник қўниши, ёқилғи қуйиш ва экипажни алмаштириш учун трансфер пунктига айланади», — дейилади Uzbekistan Airports хабарида.

SkyTaxi компанияси 2000 йилда ташкил этилган ва Польшанинг Вротцлава аэропортида жойлашган. Жорий йилнинг март ойига қадар у йўловчи ташиш билан шуғулланган, спорт жамоалари, мусиқачилар, сиёсатчилар ва бошқа VIP-гуруҳларга хизмат кўрсатган. Бугунги кунда SkyTaxi парки иккита Боеинг 767-200 юк самолётидан иборат. Компания Европа, Осиё ва Яқин Шарққа чартер ва мунтазам юк рейсларини амалга оширади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ