Қўшма Штатлар Қозоғистонга чегара назорати учун Raven — учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) партиясини тақдим этди. Бу ҳақда Американинг Нур-Султондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар беради.
Дронларни топширгандан сўнг, Қўшма Штатлар қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар учун Raven ишлаб чиқарувчиси AeroVironment томонидан тайёрланган қурилмаларни бошқариш курсини ташкил қилди. Уни АҚШ элчихонасининг Ҳарбий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик департаменти ходимлари Қозоғистон Чегара хизмати билан биргаликда ўтказди.
Тренинг «333-бўлим ҳамкор мамлакатлар салоҳиятини ривожлантириш дастури» доирасида ташкил этилди, дея хабар беради дипломатик миссия. Қозоғистонга совға қилинган дронлар сони ҳақида маълумот берилмаган.
(1/2) АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳарбий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик бўлими Қозоғистон чегара хизмати билан ҳамкорликда яқинда AeroVironment Raven учувчисиз учиш аппарати (УУА) операторлари учун тренингни якунлади.
(1/2) Отдел военного сотрудничества в сфере безопасности Посольства США в Казахстане совместно с Пограничной службой Казахстана недавно завершил обучение операторов беспилотных летательных аппаратов (БПЛА) Raven от компании AeroVironment. pic.twitter.com/sNhMbslJPD
— U.S. Embassy to Kazakhstan (@USembassyKAZ) May 4, 2022
RQ-11 Raven учувчисиз учувчи қурилма бўлиб, унинг бир нечта версиялари мавжуд. У паст баландликларда разведка, кузатув учун мўлжалланган. Вазни енгил (1,9 кг) ва ишлатиш учун қулай.
Ravenни рюкзакда олиб юриш, кундузи ёки тунги кузатув учун қўлда ишга тушириш мумкин. Дрон рангли ва/ёки инфрақизил тасвирларни реал вақт режимида ерни бошқариш станциялари ва масофавий кузатув станцияларига узатади. Равен қўлда бошқарилиши ёки автоном навигация учун дастурлаштирилиши мумкин.