Британиянинг OneWeb компанияси директорлар кенгаши Байқўнғир космодромидан барча сунъий йўлдошларининг режалаштирилган парвозларини тўхтатиб туриш учун овоз берди, дейилади Twitterда эълон қилинган хабарда.
OneWeb йўлдошига эга навбатдаги «Союз-2.1б» ракетасининг Бойқўнғирдан парвози 5 март куни Москва вақти билан 01:41 га белгиланган эди.
Бундан аввал Роскосмос Британия ҳукуматининг ушбу компания акциядорлари таркибидан ўз сунъий йўлдошларини учириш шарти билан чиқиб кетганини «Буюк Британиянинг Россияга нисбатан душманлик позицияси» билан боғлиқ, дея изоҳлаганди. Давлат корпорациясининг таъкидлашича, учиришдан бош тортиш иқтисодий зарарга олиб келмайди, чунки ракеталар ва юқори тезлантирувчи поғоналарни яратиш учун пул аллақачон тўланган. «Бойқўнғир космодромида мавжуд сунъий йўлдошлар вазият ҳал этилмагунча у ерда қолади», — дея қўшимча қилади Роскосмосдагилар.
Чоршанба куни Британия ҳукумати OneWebдаги ўз улушини сотмаслигини эълон қилди ва компаниянинг бошқа акциядорлари билан вазиятни муҳокама қилмоқда.
ТАСС ахборот агентлигининг таъкидлашича, OneWebнинг паст орбитали космик кемаси ердаги истеъмолчиларни сунъий йўлдош алоқаси орқали юқори тезликдаги интернет билан таъминлашга мўлжалланган. Гуруҳнинг орбитадаги барча сунъий йўлдошлари Россиянинг «Союз» ракеталари орқали учирилган.