Алия Назарбоевага алоқадор компания чиқиндиларни йиғиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Recycle.kz сайти фотосурати

Қозоғистон ҳукумати ўз қарори билан ишлаб чиқарувчилардан (импортчилардан) қайта ишлов тўловларини йиғувчи «Оператор РОП» МЧЖ фаолиятига барҳам берди.

««РОП Оператор» МЧЖнинг қайта ишлов тўловларини йиғиш ва тегишли маблағларни тасарруф этиш бўйича фаолияти тўхтатилди. Қайта ишлов тўлови ҳисобига яратилган активлар давлат мулкига ўтказилди», — дейилади Қозоғистон бош вазирининг сайтида.

Ишлаб чиқарувчилар (импорт қилувчилар)нинг кенгайтирилган мажбуриятларини бошқариш функцияларини «Яшил ривожланиш» АЖ давлат ташкилоти амалга оширади.

ОАВ РОП компаниясини собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева тегишли эканини ёзган. 2015 йил охирида Қозоғистон ҳукумати танлов тартиб-қоидаларисиз ушбу компанияга қайта ишлов учун тўловларни йиғиш, чиқиндиларнинг ўзини йиғиш, ташиш ва қайта ишлашни мувофиқлаштириш ҳуқуқини берган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 11 январь куни Мажилисдаги (парламент қуйи палатаси) нутқида РОП Оператор компаниясини қайта ишлов тўловларини йиғиш механизмдан олиб ташлашни топширди. Унинг сўзларига кўра, мазкур компания фаолияти тадбиркорлар ва бутун жамият ўртасида кўплаб саволлар туғдирмоқда.

Илгари қозоғистонликларни утилизация тўлов ставкалари ва шу муносабат билан автомобиллар нархининг кўтарилиши (тўлов маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар томонидан тўланган, улар унинг миқдорини автомобиль таннархга киритган) ғазаблантирган эди. Токаевнинг таъкидлашича, чиқиндиларни йиғиш оператори давлатга тегишли ташкилот бўлиши керак ва унинг ставкалари қайта кўриб чиқилиши лозим.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ