Мирзиёев ЕОИИ мамлакатларини зарур товарларни тез фурсатда ўзаро етказиб бериш лойиҳасига қўшилишни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев онлайн-саммитда. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Президент Шавкат Мирзиёев Арманистон, Беларусь ва Қирғизситонни Ўзбекистон томонидан Россия ва Қозоғистон билан биргаликда йўлга қўйилаётган зарур товарларни тез фурсатда ўзаро етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилишга таклиф этди. Ўзбекистон давлати раҳбари 14 октябрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида мана шундай таклифни илгари сурди, деб хабар беради президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олганидан сўнг Мирзиёев бирлашма саммитида учинчи бор иштирок этиши.

Давлати раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг табиий савдо ва иқтисодий ҳамкорлари – ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

«Хусусан, пандемия шароитларида мамлакатимизнинг Ташкилотга аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми барқарор ортиб бораётгани таъкидланди. Евроосиё иқтисодий комиссияси билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилди, қўшма Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Бундан ташқари, Ероосиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик бўйича истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Саммитда савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳим эканини алоҳида қайд этиб, Ўзбекистон етакчиси ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, божхона тартиботларни рақамлаштириш бўйича қўшма “йўл харита”сини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.

Мирзиёев Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш орқали минтақалараро қўшилган қиймат занжирларини яратишда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди. Тошкент шаҳрида ҳар йили “Иннопром – Марказий Осиё” саноат форумининг ўтказилиши бунинг учун янги имкониятлар очиши таъкидланди.

Саммитда экология масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар зарур экани таъкидланди.

Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатларни Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш бўйича қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди ҳамда келгуси йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида ўтказиладиган “Яшил” энергетика бўйича халқаро форумга таклиф этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ