Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Андрей Кудряшов фотосурати/ «Фарғона»

14 октябрь кунидан Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди. У 20 октябрда тугайди.

Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида сайловчи томонидан тўлдирилади.

Сайловчи тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.

Ўзбекистон президенти сайлови 2021 йил 24 октябрга белгиланган. Унда республикада фаолият кўрсатаётган бешта сиёсий партиядан номзодлар иштирок этадилар. Ўзбекистонда 21 млн одам овоз бериш ҳуқуқига эга.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ