Uzbekistan Airways Киев йўналиши бўйича аивапарвозларни тиклайди

Uzbekistan Airways матбуот хизмати фотосурати

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Киев – Тошкент йўналиши бўйича авиапарвозларини тиклайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар беради.

Рейслар ҳафтанинг якшанда кунлари амалга оширилади. Парвозлар 26 сентябрдан бошланади.

Тошкент – Киев маршрути бўйича авиачиптанинг нархи 2 234 655 сўмдан ($210), бориб-қайтиш чиптаси 4 205 223 сўмдан ($395) бошланади. Авиакомпаниянинг расмий сайтидан чипта сотиб олинганда 3 фоизли чегирма амал қилади.

Украина ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам парвозлар 2015 йили икки мамлакат авиаҳукумати ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб тўхтатилган эди. Украина ўз бозорига авиакомпанияни киритмаслик учун Тошкент «Украиана халқаро авиалиниялари»га рухсат беришдан бош тортганини маълум қилганди. Ўзбекистон эса Украинани Россиянинг катта шаҳарларига транзит пассажирларни ташиётганликда айблаб, бундан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» мижозларини йўқотаётгани таъкидлаганди.

2021 йил август ойидан Украинанинг Bees Airline авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозлар уюштира бошлади. Самолёт Киевдан Самарқандга учиб келиб, душанба куни қайтиб кетади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ