USAID виртуал форматда Марказий Осиё савдо форумини ўтказади

МОСФ тақдимотидан кадр

2021 йил 4 дан 8 октябрга қадар АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) виртуал форматда 11-чи Марказий Осиё савдо форуми (МОСФ)ни ўтказади.

Форум доирасида онлайн-вебинарлар, тақдимотлар ва бахс-мунозаралар ўтказилади. Улар COVID-19 пандемиясидан сўнг иқтисодиётни тиклаш масалаларига бағишланади. Жумладан, унда савдо, транспорт логистика секторларидаги мавжуд тенденциялар, пандемия шароитида туризм индустриясини тиклаш масалалари муҳокама қилинади.

Форумда Марказий Осиёда сув ва энергетика барқарорлигини таъминлаш, минтақавий ҳамкорлик, электрон тижорат, транспорт логистикаси муаммолари, рақобатдардош мева-сабзавот секторини ривожлантириш, шунингдек COVID-19 пандемиясидан сўнг аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ўрни масалалари кўрилади.

Марказий Осиё савдо форуми 2011 йилдан бери ўтказиб келинади. У етти марта Қозоғистонда, бир мартадан Қирғизистон (2011) ва Ўзбекистонда (2018) ўтказилди. Форум 2020 йили виртуал форматга ўтди. У ривожланиб бораётган Марказий Осиё савдо ҳамжамияти учун янги минтақавий ва халқаро бозор имкониятларини тақдим этувчи платформага эга. МОСФ кейинги ўн йилликда ўз атрофида ўттиздан ортиқ мамлакатдан 10 минглаб иштирокчиларни бирлаштира олди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ