Коронавирус туфайли Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди

2021 йил 1 июнь Тошкент ҳиёбонида сайл. Барча одамлар ниқобсиз. А.Кудряшов/«Фарғона» фотосурати

«Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди», — дейилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг Telegram-каналида тарқатган хабарида.

Қарорга кўра, спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилган. 1 августдан бошлаб тўйларда 50 нафардан ортиқ меҳмонларнинг қатнаши ман этилади.

Мазкур чекловнинг аниқ муддати кўрсатилмаган.

Бундан аввал ўзбек матбуотида COVID-19 касалларига мўлжаллаб ўтган йили қурилган барча шифохоналар бугунги кунда одамларга тўла экани ёзилганди. Улар янги беморларни қабул қилишни тўхтатишган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • Россияда чет эллик мигрантларнинг патент олиши учун COVID-19 инфекциясига тест топширишни шарт қилиб қўйдилар

  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида