Диний экстремизм ғояларини тарғиб қилишда гумонланаётган шахслар қўлга олинди

Сирдарё вилоятида қўлга олинган одамлар. Сирдарё вилояти ИИБ фотосурати

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 17 июнь куни Самарқанд вилоятида »Ҳизб ут-Таҳрир» (Россия ва Ўзбекистонда тақиқланган) террористик ташкилотига дахлдор олтита одам қўлга олинди, деб хабар беради вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Улар орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғибот қилганлиги боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланган.

Бу ҳафта давомида Самарқанд вилоятида экстремизмда гумонланиб қўлга олинган одамлар тўғрисидаги иккинчи хабар бўлди. 10 июнда орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Сурия ва Яқин Шарқдаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 14 нафар шахс ҳибсга олинган эди.

Шунингдек, 16 июнь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси диний эстремизмга дахлдорликда гумонаётланган 20 та одамни қўлга олганини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, уларнинг барчаси интернетда радикал ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланишган.

«Гуруҳ аъзолари Интернетнинг Telegram мессенжерида виртуал канал ташкил қилиб, у орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотларини тарғиб қилувчи аудио ва видеоматериалларни тарқатиб келганлар», — дейилади ИИБ хабарида.

Мазкур шахсларнинг Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳарларидаги яшаш манзилларида экстремистик мазмундаги материаллар топилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Хитой мустамлакачилиги Урумчидаги уйғурларнинг фитратини қандай қилиб ўзгартираётгани ҳақида

  • Эрон ҳокимияти кескин пасайиб кетган туғилишни кўпайтириш тараддудига тушиб қолган

  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида