Қирғизистон ва Ўзбекистонда COVID-19га чалинган одамларнинг сони ортиб бормоқда, Афғонистон эса инфекциядан ўлганлар сони бўйича рекорд ўрнатмоқда

Pixabay.com сайти фотосурати. Фото с сайта Pixabay.com

Ўтган 13 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинишнинг 303 та ҳолати қайд этилди, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.

Бунда Тошкент шаҳри пешқадамлик қилган ва бу ерда бир кунда 130 нафар одамнинг коронавирусга чалингани аниқланган. Шунингдек, Тошкент вилоятида — 44, Сурхондарёда — 32, Қашқадарёда — 24, Фарғонада — 20, Жиззахда — 14, Самарқанд вилоятида 11 нафар, қолган жойларда 10 нафар одам коронавирусга йўлиққани қайд этилган.

Бир кунда инфекциядан битта одам оламдан ўтган.

Ўзбекистонда пандемия бошланганидан бери касалланган одамларнинг сони 103 813 тани ташкил этади. 12 июндан бошлаб мамлакатда COVID-19га чалинганларнинг сони кунига 300 нафардан ортиб бўлмоқма. Бундай ҳолат май ойида ҳам кузатилган.

14 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда бир кунда 459 нафар одамнинг коронавирус инфекциясига йўлиққани аниқланган, деб хабар беради республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Энг кўп касаллик юқтирганларниг сони Бишкекда – 178 нафар , Ўшда — 122 нафар кишини ташкил этади. Бир кунда мазкур касалликдан тўққиста одам ўлган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 110 829 та одам коронавирусга чалинган. Мамлакатда июнь бошидан касалланган одамларнинг сони ортиб бормоқда.

Афғонистонда ўтган кун 1814 нафар одамнинг касалликни юқтиргани аниқланган, деб хабар беради TOLONEWS маҳаллий Соғлиқни сақлаш маҳкамасига таянган ҳолда. Бир кунда мамлакатда COVID-19 дан 71 та одам ҳалок бўлган. Соғлиқни сақлаш ташкилоти бундан олдин бир кунда 85 киши вафот этгани ва бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсатгич бўлганини қайд этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ