Хитойликларга долларли тўлов тизимларидан узилишга тайёр бўлиш амр этилди

Pixabay.com сайти фотосурати

Биржалар фаолиятини тартибга солувчи бош орган саналган Қимматбаҳо қоғозлар устидан назорат қилиш қўмитаси мамлакат доллар бўйича тўлов тизимларидан узилишга тайёр туриши керак керак, деб эълон қилди. Бундай ҳолат АҚШ Хитой компаниялари ва банкларига нисбатан худди Россияга қарши қўллаган санкцияларни жорий этган пайтидаги вазият юзага келиши мумкин, дея ёзади South China Morning Post.

Caixin ахборот агентлиги томонидан уюштирилган форумда сўзга чиққан Қимматбаҳо қоғозлар устидан назорат қилиш қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Фан Синхай Халқаро ҳисоб-китоб ишларида SWIFT ва CHIPS каби долларли тўлов тизимларидан фойдаланиш Американинг эҳтимолий санкциялари олдида Хитойни заифлантириб қўйиши мумкин, деб тушунтиради. “Россиянинг кўплаб бизнесменлари ва молиявий институтлари билан айнан шундай ҳолат юзага келганди. Биз бунга нафақат психологик, балки реал тайёргарчилик кўриб қўйишимиз лозим”, — дейди у.

Шу билан бирга, Фан Синхайга кўра, келгусида долларнинг курси қулаши керак, негаки АҚШ Федерал резерв тизими қўшимча долларни босмахонадан чоп этиб чиқармоқда, бу эса Хитойнинг америка валюталаридаги активларига нисбатан таҳликаларни яратмоқда.

Ушбу баёнот Вашингтон Шинжондаги уйғурларга нисбатан сиқувлар қўлланаётгани ҳамда Ҳонгконг устидан назоратни кучайтираётгани боис эҳтимолий қўлланадиган санциялар устида бош қотираётган пайтда берилди. Трамп маъмурияти АҚШда рўйхатдан ўтган Хитой компанияларига, шу жумладан, Alibaba, NetEase ва JD.com интернет-компанияларига нисбатан ҳозирданоқ босимни кучайтира бошлади.

Молиявий санкциялар Хитой учун реал таҳлика саналади, негаки SWIFT ва CHIPS тўлов тизимларидан узиб қўйилиши халқаро бизнесни юритилишини қийинлаштириб қўяди, бироқ АҚШ 2014 йилда Россияга қарши қўллаган санкцияларни Хитойга нисбатан қўллмаслиги мумкин, дея тахмин қилишмоқда.

АҚШ президенти Трамп 17 июнь куни уйғурларни ҳамда Шинжон-Уйғур автоном районида истиқомат қилаётган бошқа миллий озчиликка нисбатан камситувчи сиёсат олиб борган чет эллик мутасаддиларга нисбат санкцияларни қўллаш имкониятини берувчи қонун лойиҳасини имзолаган, бироқ санкцияларни киритиш муддатини кечиктирган эди. Трамп Axios сайтига берган интервьюда бу ишни (яъни кечиктирилишни) Пекин билан қиймати 250 миллиард АҚШ долларига тенг битим тузиш бўйича олиб борилаётган музокараларга халақит бериши мумкинлиги билан изоҳлаган.

АҚШ ҳукумати вакиллари олдинроқ Шинжон-Уйғур автоном райони муносабати билан хитой мутасаддиларига нисбатан санкциялар киритиш ҳақида 2019 йилнинг охиридан бери ўйлаб юришганини, бироқ савдо ва дипломатик характердаги омиллар туфайли бу ишни амалга оширишга ботина олмаётганларини билдиришган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ҳақиқий Остап Бендер лейтенант Шмидтнинг ўғли бўлмаган. У Ўзбекистон Марказий ижроя қўмитасининг раиси бўлган

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради