Хитой чегарада асир олинган ҳинд аскарларини қўйиб юборди

Хитой чегарачилари. 81.cn сайти фотосурати

Хитой бахс-мунозарали чегара жанжалида қўлга олинган ўн нафар ҳинд аскарини қўйиб юборди. Бу ҳақда ҳинд манбалари хабар тарқатди. Лекин Aljazeera таъкидлашича, ХХР чегарада ҳинд аскарларини асирга олмаганини билдирган.

Жумладан, аскарларнинг озод этилгани борасида ҳукуматдаги манбасига таяниб Indian Express агентли ҳам хабар беради. Унга кўра, бир неча бор ўтказилган музокаралардан сўнг аскарлар қўйиб юборилган. Озод бўлган ҳарбийлар тиббий кўрикдан ўтганлар (ярадорлар бор-йўқлигига ойдинлик киритилмаган).

The Hindu нашри озод бўлганлар орасида зобитлар ҳам борлигини маълум қилади. Ҳарбийларнинг озод этилганини The Print нашри ҳам тасдиқлайди.

19 июнь куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги «ҳинд ҳарбийларини асир олмагани»ни билдирганди. Бундан олдин ушбу маҳкама «ҳеч ким бедарак йўқолмагани»ни таъкидлаганди. Бироқ, The Print манбаси маълумотларига кўра, сўнгги баёнот Хитой томони асирларни озод этишни кафолатлагандан сўнг пайдо бўлган.

Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги тўқнашув 15 июнь куни Хиндистоннинг Покистон, Тибет ва Шинжон-Уйғур автоном райони билан чегарадош ҳудуди — Ладакда бўлиб ўтди. Ушбу ҳудуд XX аср ўрталаридан бери (1962 йили жанжал йирик ҳарбий тўқнашувга айланган ва ҳар икки томондан минглаб ҳарбийлар қурбон бўлган) жанжалларга сабаб бўлиб келган. Сўнгги ҳафтада чегарадаги вазият ўта кескинлашди ва икки мамлакат бу ерда ҳарбий кучларини кучайтирди.

Тўқнашувга ҳинд томонидан ҳарбий базага элтувчи йўлнинг қурилиши сабаб бўлди ва у хитой томони норозилигини келтириб чиқарди. Таҳминларнинг бирига кўра, бахсли масалани ҳал этиш учун бир неча юз хитой ва ҳинд ҳарбийлари бир жойга йиғилган ва қизғин тортишув муштлашувга айланиб кетган.

Ҳарбийлар ўқотар қуроллардан фойдаланмаганлар, лекин мих уринган калтак ва тошларни ишга солганлар. Жанжалда ҳиндлар томонидан йигирма киши ҳалок бўлган, 70 таси тан жароҳати олган. Хитой расман жабрланган ҳарбийлари тўғрисида маълумот бермади, ўлган ва яраланган хитойликларнинг сони ўнлаб киши бўлиши мумкин.

Хитой ва Ҳиндистон бўлиб ўтган жанжалда бир бирини айблади. Шундан кейин чегардаги вазият анчагина барқарорлашган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ