Тожикистон билан чегарадош ҳудудда қирғизистонлик яраланган

Жабрланган одам машинасининг олдойнаси . Turmush нашри фотосурати

Тожикистон чегараси олдида қирғизистонлик одам қурол ўқидан яраланган. Бу ҳақда 2 июнь куни 24.Kg нашри хабар беради.

Қирғизистон чегара хизмати ходимлари журналистларга чамаси соат 1:20 да Боткент области, Боткен районидаги Эки-Таш посёлкасида номаълум шахслар томонидан Ўш — Исфан йўлидан кетаётган машина ов қуролидан бир неча бор ўққа тутилганини айтадилар. Отишма Тожикистон тарафдан содир этилган. Машинани бошқараётган эркак яраланган ва у ҳозир касалхонада. Жиноят юз берган жойда милиция ходимлари иш олиб бормоқдалар.

Turmush нашри жарбланган кимса — Лайлак районининг Тогуз-Булоқ қишлоғида 1982 йилда туғилган Б.Бостонбек эканига аниқлик киритади. Машинанинг олдойнасида 11 та ўқдан тешилган жой аниқланган..

Қирғизистон ва Тожикистон чегараси тўлиқлигича демаркация қилинмагани боис икки республика чегараолди ҳудудларида одамларнинг сув ва ер туфайли жанжаллари тез — тез содир бўлиб туради. Жумладан, 24 май куни тожик ва қирғизлар ўртасида яйлов талашиб бошланган тўполондан икки давлат чегарачилари ўртасида отишма содир этилган. Бир нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган. Май ойи бошида ер туфайли отишмалар юзага келганидан бир неча қирғизистонлик чкегарачилар ва иккита Тожикистон фуқароси яраланган эди. 1 май куни яраланган чегарачилардан бирини Москвага даволанишга жўнатишга тўғри келган.

Бундан ташқари, 31 май куни қирғизистонликлар ва ўзбекларнинг Сўх анклавидаги одамлар ўртасида булоқ талашиш оқибатида жанжал келиб чиққан. Одамлар бир-бирларига тошлаб отиб, уйларини ёқа бошлаганлар. Ҳар икки томондан ўнлаб одамлар жабрланган.