Раҳмон кўчаларни дезинфекция қилиш ва аҳолига гигиена қоидаларини тушунтиришга кўрсатма берди

Имомали Раҳмон ҳукумат йиғилишида . Тожикистон президентининг матбуот хизмати фотосурати

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 30 апрель куни ҳукумат мажлисини ўтказиб, ваниҳоят ҳукумат томонидан республикада мавжудлиги тан олинган коронавирусга қарши кураш бўйича ўзининг илк кўрсатмаларини берди. Ҳукумат мажлиси ҳақидаги ҳисобот презиеднт сайтида жойлаштирилган.

Бу Имомали Раҳмоннинг деярли икки ҳафта давомида омма олдида биринчи чиқиши бўлди – сўнгги бор у 17 апрель куни Мажлиси Миллийнинг биринчи сессиясида нутқ сўзлаган эди. Кечаги мажлисда эса ҳукукмат аъзолари илк бор “ижтимоий масофага” риоя қилган ҳолда бир-биридан узоқроқ ўтирдилар.

Учрашув бошида президент қишлоқ хўжалиги вазири Амонулло Салимзоданинг аграр ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботини тинглади. Ҳукумат аъзолари Мажлиси Олийга Солиқ кодекси ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига киритиладиган ўзгаришлар ҳамда транспорт воситалари эгаларининг мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тақдим этдилар.

Мажлис якунида Раҳмон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиш бўйича ишларни кучайтириш, сел ва сув тошқинларининг олдини олишга қаратилган қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Ваниҳоят, у барча тузилмаларга, юқумли касалликлар профилактикаси учун масъулларга кўча ва майдонларни, шу жумладан, турар жой бинолар ичидаги хоналарни дезинфекция қилиш ҳамда аҳоли ўртасида гигиена қоидалари бўйича тушунтириш ишларини ўтказишга топшириқ берди.

Ҳар ҳолда, — дея қайд этади Тожикистон Социал-демократик партиясининг (ТСДП) раиси Раҳматилло Зойиров, — тожикистонликларнинг ўзлари пандемиядан анча олдинроқ хабардор бўлиб, ҳатто ҳукумат мамлакатда COVID-19 мавжудлигини инкор этиб юрган пайтда ҳам “ўзлари учун қисман ўзини яккалатиш тартибини қўллай бошлаганлар”.