Тошкент ҳайвонот боғига контрабандачидан қўлга олинган маймунлар топширилган

Явана макакаси боласи билан. Wikipedia.org сайтидан Nino Verde фотосурати

Тошкент ҳайвонот боғига олтита «Явана макакаси» ва бир бош «Оқпанжа гиббон» маймуни топширилган. Маймунлар Ўзбекистондан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетилаётганида Давлат божхона хизмати ходимлари томонидан қўлга туширилган ва зоопаркка топширилган, деб хабар беради ташкилотнинг матбуот хизмати.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга ўзининг “Лексус RX 330” автоуловида чиқиб кетаётган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортади ва ушбу фуқаро ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилади. Натижада автоуловда божхона декларациясида қайд этилмаган юқорида қайд этилган жониворлар борлиги аниқланган.

Ҳайвонлар конфискация қилиниб, ҳайвонот боғига топширилган. Дастлабки баҳога кўра, жониворларнинг нархи 100 млн сўмни ($10,5 минг) ташкил этади.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ҳайвонот дунёси обьектларини олиб кириш ва олиб чиқиш белгиланган тартибда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилишини эслатиб ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди