«Футболчилар ўйинини ўйнайверсин, футболни эса бошқалар бошқаради» — бундай тезиснинг яшашга ҳаққи йўқ

Алишер Аминов — Тошкентда бўлиб ўтган FIFPro Бош ассамблеяси ва Ўзбекистонда спортни бошқариш тизимининг ҳуқуқий асослари ҳақида
Алишер Аминов. Унинг архивидан олинган фотосурат

Сентябрь ойи ўрталарида Тошкентда тарихда илк бор 13 та ассоциация: Австралия, Ҳиндистон, Индонезия, Япония, Малайзия, Қатар, Ўзбекистон, Таиланд, Янги Зеландия, Корея Республикаси, Қирғизистон, Тожикистон ва Саудия Арабистони вакиллари иштирокида FIFProнинг Осиё/Океания бўйича Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Ассамблеяда Ўзбекистондан футбол ассосиасияси (ЎФА) биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, Футболчилар касаба уюшмаси (ЎФУ) президенти Камолиддин Мурзоев, Профессионал Футбол Лигаси (ПФЛ) бош директори Диёр Имомхўжаев ва миллий аёллар терма жамоаси ўйинчиси Махлия Сариковалар иштирок этдилар.

ℹ️ FIFPro – Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси. 1965 йил 15 декабрда Франция, Шотландия, Англия, Италия ва Голландия футбол уюшмалари делегатлари томонидан ташкил этилган. Айни пайтда федерацияга 66 та миллий касаба уюшма вакиллари аъзо. Тўрт давлат (Ўзбекистон, Канада, Исландия ва Қирғизистон) касаба уюшмалари аъзоликка номзодлардир. 34 та ассоциация Европани, 11 таси Африкани, 10 таси Осиёни, 8 таси Жанубий Американи, 7 таси Марказий ва Шимолий Американи тақдим этади.

Тошкент форуми футбол федерациялари, лигалари ва касаба уюшмалари фаолияти сифатини муҳокама қилиш, ўйинни ривожлантиришнинг энг муҳим тизимли масалаларини юқори даражага кўтариш, Ўзбекистон футболи келажаги йўлида жиддий қадамлар ташлаш имконини берди. «Фарғона» Россия футбол иттифоқини ривожлантириш қўмитасининг собиқ раҳбари, икки марта РФИ президентлигига номзод, Россия, Ўзбекистон ва Тожикистонда футболни ривожлантириш дастурлари муаллифи, ФИФА эксперти, иқтисод фанлари номзоди Алишер Аминов билан бўлиб ўтган тадбирни муҳокама қилди.

— Оддий сўз билан тушунтириб берсангиз, Алишер Анатольевич, футбол касаба уюшмалари айнан нима билан шуғулланади? Улар нима учун керак?

— Футбол — бу инсон кучи, билим ва кўникмаларини қўллаш соҳаси, футболчининг карьераси эса пул топиш йўлидир. Шу фақат холос. «Футбол» сўзини, айтайлик, «маданият» ёки «транспорт» сўзлари билан алмаштиринг — ва масала моҳиятини тушуниш анча осонлашади. Яъни, профессионал футболчи, ҳар қандай ақли расо одам каби, уни ҳимоя қиладиган қонунлар борлиги ва ушбу ҳимояни кафолатлайдиган тузилмалар мавжудлигига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди.

Футбол индустрияси сўнгги 20-25 йил ичида чуқур ўзгаришларни бошдан кечирди, бу ўйиннинг ўзига ҳам, футболчиларнинг яшаши ва ривожланиши учун фундаментал таъсир кўрсатди. Аммо бизни ўзининг кўлами, миқдори ва ёрқин афишалари билан оддий одамларни ҳайратга соладиган бу соҳада, ишонинг, ҳамма нарса ташқаридан кўринганидек расо эмас. Шартномалар бўйича тўловларнинг кечикиши, криминал, тиббий муаммолар, кўплаб ҳуқуқий низолар ва ҳақазолар — кўплаб мамлакатлар, лигалар ва клубларнинг футболчилари тотал ҳимоясизлик шароитида кун кўрадилар.

— Бирорта мисол келтира оласизми?

— Яқинда FIFPro ФИФАнинг ўзини судга берди. Бунинг мотиви халқаро тақвим бўйича бир томонлама қарорлар билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати форматини кенгайтириш бўлган. FIFPro Англия профессионал футболчилар ассоциацияси ва Франция профессионал футболчилари миллий иттифоқи билан биргаликда Брюссель Тижорат судига мурожаат қилиб, ишни Европа судига топширишни сўраган.

Алишер Аминов ўзбек футболи фахрийлари билан. Алишер Аминов архивидан олинган фотосурат

— Тақвим ҳаддан ташқари юкланганмиди?

- Албатта. Профессионал футболчилар ва мураббийлар футбол тақвими ўта тиғиз бўлиб кетганини доимо таъкидлашади. Ҳаддан ташқари юкланган! Бироқ, ФИФАнинг ўзига хос баҳоналари бор — биринчи навбатда, «глобал ривожланиш» шиори ортида моҳирона яширинган молиявий сабаблар. Шу сабаб ФИФА конструктив мулоқотга тайёр эмас ва «кенгайиш дастури»ни давом эттирмоқда.

Европа чемпионатининг финал босқичида 24 нафар, жаҳон чемпионатида 48 нафар, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 32 нафар иштирокчи, ҳар бирида 36тадан жамоадан иборат еврокубокларнинг янги тизими, энг шиддатли ва рақобатбардош миллий турнирлар. Юқори профессионал савияда ўйнайдиган футболчилар йилига 80-90 та майдон тушишга мажбур бўлишади, бу эса соғлиқ учун – ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан хавф туғдиради. Сурункали аномал стресс чарчоққа олиб келади, жароҳатларни қўзғатади, томоша сифатини пасайтиради, қисқартиради ва кўпинча карьерани йўқ қилади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг янги формати қўшимча хавфсизлик чораларисиз ўтказилиши сўнгги томчи бўлди. Ва FIFPro ҳамлага ўтди.

XXI асрда FIFPro глобал дунёвий тармоққа айланиб, ўз таъсир доирасини кескин кучайтирди. Футболчиларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш федерациянинг асосий вазифаси ҳисобланади. FIFPro футбол индустрияси билан боғлиқ барча институтлар ва бошқарув механизмларида ўйинчиларнинг базавий ҳимоясини таминлайди.

— ФИФА билан жангистиқбол нуқтаи назаридан шундачи воқеликми?

- Эҳтимол. Лекин ҳақиқат шундаки, ФИФА футболни назорат қилиш ва унга таъсир қилишнинг барча тутқичларини ўз қўлига олган. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари Катта идоранинг эксклюзив ҳуқуқидир. Мутлақ монополия!

Шу билан бирга, 2006 йили FIFPro ФИФА билан футболчилар ва клубларнинг ҳуқуқий муносабатларини, халқаро тақвим ва низоларни ҳал қилиш тизимини халқаро ва миллий даражада тартибга солувчи регламентларни ишлаб чиқишда биргаликда иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган эди. Амалда эса футболчиларнинг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан FIFPro улушини олиш масаласи нафақат шартномада акс эттирилмаганди, балки ўшандан бери ҳеч қачон кўтарилмаганди. Айни пайтда, Жаҳон чемпионатидан тушган даромад тахминан 10 миллиард долларни ташкил этади ва унинг асосий қаҳрамонлари бўлмиш футболчилар бундай улкан сумманинг 5 фоизидан кўпини олишолмайди.

Энг ёмони, сўнгги йигирма йилдан бери ФИФАга аъзо мамлакатларнинг аксариятида низоларни ҳал қилишнинг мустақил тизими ташкил этилмаган. Футболчиларнинг 90 фоизи ҳалигача ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятига эга эмас.

Шундай қилиб, афсуски, FIFProнинг глобал футбол бошқарув тизимидаги роли ҳалиям оз. Булар голландиялик Тео Ван Тегелен бошчилигида касаба уюшмасининг олдинги раҳбарияти томонидан амалга оширилган дастлабки заиф, муроса қилиш сиёсатининг акс-садосидир.

- Унинг моҳияти нимада эди?

— FIFPro – аслида ўйинчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилот, амалда эса голландиялик шахс бошқарувида клублар томонидан маошларни ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари мисолида ФИФАга содиқ бўлиб чиқди; Худди шундай ҳолат FIFPro Европа дивизиони ва УEФА, Европа клублари ва лигалари ассоциациялари ўртасида 2013 йили имзоланганда юзага келганди ва 2015 йили ФИФА трансфер тизимини қайта кўриб чиқиш учун Еврокомиссияга даъво аризаси билан чиққанди. Бироқ, FIFPro раҳбарияти ўз аъзолари билан муҳокама қилмасдан ёки келишувларсиз ФИФА билан янги шартнома тузиш эвазига 2017 йили мазкур даъвони қайтариб олди. Янги келишув 2006 йилги келишувни тўлиқ такрорлади, фақат касаба уюшмалари ва уларнинг аъзолари (футболчилар) ФИФА шафелигида бўлмаган мусобақаларни ташкил этиш ва иштирок этишни тақиқловчи банди бундан мустасно бўлди.

Шуниси қизиқки, ўша вақтнинг ўзида Европа Комиссияси мустақил тижорат мусобақаларида қатнашган голландиялик конкида учувчилар фойдасига қарор қабул қилди.

Турган гап, тузилган шартнома глобал ва миллий миқёсда футболчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни сифат жиҳатидан яхшилашга имкон бермади. Қолаверса, у ФИФА монополиясини сақлаб қолишга қаратилган бўлиб, нафақат футбол субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг барча қоидаларини бир ўзи белгилайди, балки уларни ўзи бузади ҳам, чунки у миллий футбол федерацияларини қоидаларга қатъий риоя қилишга мажбурламайди. Тан олиш керак, сўнгги 20 йил ичида ФИФА Конфедерациялар ва миллий ассосиациялардаги танлов футбол тизимидаги ўз стандартларига риоя қилмаяпти ва бу ҳолат давом этмоқда. Футбол сиёсатдан ташқаридами ёки аксинча?

Бироқ, сўнгги йилларда янги бошқарув остида вазият ўзгара бошлади. Халқаро футболчилар касаба уюшмаси ҳозирда асосий масалаларда принципиал, қаттиқ позицияни тутмоқда. Унга ким қарши чиқишига қарамасдан.

— Собиқ СССР мамлакатлари футболчилари қандай муаммоларга дуч келишмоқда FIFPro уларни ҳал қилиш учун аниқ йўналишга эгами?

— Мен бу масалада ўз фикримга эга бўлиш учун мавзуга чуқур қириб борганман. Қайси давлатда фаолият юритмай, маҳаллий касаба уюшмаларининг ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Ва шуни таъкидламоқчиманки,

барча собиқ СССР мамлакатларида профессионал футболчиларнинг ҳимояланганлик даражаси жуда паст.

Биринчидан, собиқ Иттифоқ ва Шарқий Европанинг кўплаб давлатларида футбол моделлари ФИФАнинг иерархик тартибларидан, яъни танловдан тортиб, тартибга солиш меъёрларигача андоза олинган. Иккинчидан, клублар асосан давлат компаниялари ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан кун кўради, бунда асосий маблағ футболчилар ва мураббийлар маоши ва трансферларга сарфланади. Учинчидан, таҳлиллар шуни кўрсатяптики, клублар ўзларига давлат томонидан сарфланган маблағнинг озгина қисмини ҳам оқлай олмаяпти. Яъни, «даромад» ҳақида гапирмасаям бўлади.

— Масалан?

— Охирги уч йил давомида футболни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида Тожикистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Искандар Жалиловга маҳаллий касаба уюшмасининг салоҳиятли раҳбари сифатида эътибор қаратишларини маслаҳат бергандим. Аммо футбол соҳасида малакали юристларнинг йўқлиги (Тожикистонда тегишли таълим дастури йўқ) ҳозирча футболчи ва мураббийларга сифатли ёрдам кўрсатиш имконини бермаяпти. Искандар Жалилов ҳамон федерациянинг бошқарув органи – ижроия қўмитасида йўқ, маҳаллий футбол федерациясининг низоларни ҳал қилиш палатасида эса касаба уюшмаси вакиллари йўқ.

Умид қиламанки, Тожикистон футбол федерациясининг декабрь ойида бўлиб ўтадиган йиллик конференциясида касаба уюшмаси раиси ТФФнинг тўлиқ аъзосига айланади ва бошқарув тизимида футболчиларнинг овози сезиларли бўлади. Фақатгина Искандар Жалиловнинг принципиал позицияси, қолаверса, барча футболчиларга ёрдам кўрсатилиши ва ТФФ раҳбариятининг футболчилар ўрни муҳимлигини тушуниши федерация фаолиятини ҳам сифат жиҳатидан яхшилаш имконини беради, ҳамда футболчилар дуч келаётган муаммоларни ҳал қилади.

Ниҳоят, «собиқ ўзимизники»лардан камдан ками FIFPro аъзосидир. Шунга кўра, футболнинг асосий субъекти бўлган футболчи ва мураббийларнинг манфаатлари миллий ассоциациялар ва лигалар томонидан бутунлай эътибордан четда қолмоқда.

Алишер Аминов Искандар Жалилов (ўнгда) ва Тожикистон терма жамоаси мураббийлари билан. Алишер Аминов архивидан олинган фотосурат

FIFPro ва Ўзбекистон

— FIFPro Осиё/Океания дивизиони ҳақида нима дея оласиз?

— Дивизион бошлиғи япониялик Такуя Ямазаки профессионал футболчилар манфаати йўлида сезиларли ютуқларга эришолди. Футболчилар саломатлиги ва хавфсизлигини, шунингдек, уларнинг молиявий фаровонлигини ҳимоя қилиш бўйича муҳим, самарали чоралар кўрилган, Осиё ва Океания федерациялари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган. Ишончим комилки, низоларни ҳал этиш бўйича ҳудудий палаталарнинг ташкил этилиши минтақада профессионал футболни ривожлантиришнинг муҳим босқичи бўлади.

— Тошкент форуми ушбу йўналишларни тарғиб қилишга ёрдам бердими?

- Албатта. Тошкентда бўлиб ўтган FIFPro Осиё/Океания Бош Ассамблеясининг иши дивизион аъзоларига илғор тажриба алмашиш имконини берди. Масалан, корейс ва австралиялик ўйинчиларнинг иш жойларини қиёсий таҳлил қилиш соҳасидаги қизиқарли амалий тадқиқот диққат марказида бўлди. Кенг маънода, тақдимотларнинг кўпи 2026 йилги аёллар ўртасидаги Осиё кубоги олдидан минтақада FIFPro таъсирини кучайтириш масалаларига қаратилди. Яъни, халқаро касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини ошириш.

Жаҳон футболи жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда. Шундай экан, етакчи футбол кучлари билан тафовутни қисқартириш учун янада тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. Ва жараённинг асосий иштирокчиларисиз буни амалга ошириш мумкин эмас. Шу билан бирга ўйинларидан миллионлаб томошабинлар баҳраманд бўлаётган ўнлаб, юзлаб, минглаб футболчилар мавжуд тизимнинг – ўсмирлар даражасидан тортиб, миллий терма жамоаларигача бўлган даврдаги камчиликларга дуч келишмоқда.

«Футболчилар футболини ўйнайверсин, футболни эса бошқалар бошқаради» — бундай тезиснинг яшашга ҳаққи йўқ. Дунё миқёсида тенденция шундан иборатки, бошқарувнинг муҳим масалаларини ҳал қилишда футбол касбидагилар тобора кўпроқ жалб қилинмоқда. Бизнинг бу тенденцияни эътиборсиз қолдиришга ҳаққимиз ҳам, имкониятимиз хам йўқ.

Равшан Ирматов (чапдан иккинчи) ва Такуя Ямадзаки (ўнгдан учинчи). fifpro.org сайти фотосурати

— Ўзбекистон футболчилар уюшмасида ишлар қандай кетяпти?

- Мавжуд маълумотларга асосланиб, мен тахмин қилишим мумкинки, ЎПФ тўғри алгоритмлардан фойдаланган ҳолда жуда динамик ривожланмоқда. 2018 йили Ўзбекистон футболчилари уюшмаси (ўша пайтдаги футболчилар ва мураббийлар) Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиб иш бошлади, 2021 йили FIFPro томонидан кузатувчи мақомини олди, 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон конгрессида ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлишига умид қилинмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон FIFPro Осиё/Океания Бош Ассамблеясига мезбонлик қилиш ҳуқуқини олганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради.

— Ўтган йиллар давомида қандай ишлар қилинди?

— Олти йил ичида узоқ йўл босиб ўтилди. Иккита асосий англашув меморандуми имзоланди ва амалга оширилмоқда – ЎФА ва ПФЛ билан, шу боис футбол муҳитида уюшмага ишонч даражаси кескин ошди. FIFPro кўмагида кўплаб жорий лойиҳалар, масалан, келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича Red Button лойиҳаси амалга оширилди. ЎФУ мақом ва ўтиш бўйича ЎФА қўмитасида фаол ишламоқда: билишимча, ЎФУ адвокатлари ишларнинг 90% дан кўпроғини ютиб чиқишган.

Яна бир муҳим жиҳат: ЎФУда хориж клубларида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти мавжуд. Бир пайтлар Кореяда алдов ва пўписаларга дуч келган Баҳодир Пардаев бунга мисол. Футболчининг «Пучхон»билан муносабатларида муаммолар юзага келганида, ЎФУ кореялик ҳамкасбларига мурожаат қилган. Баҳодир дарҳол васийликка олинди, тинчлантирилди, қўллаб-қувватланди — ва охир-оқибат, иш муваффақиятли якунланди. Касаба уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг ўзи ҳам бир пайтлар Қарағанданинг «Шахтёр» жамоасида ўйнаганда, шартномани бажариш борасида жиддий муаммоларга дуч келганди. Аммо FIFPro ўша пайтда Қозоғистонда ишлагани учун масала адолатли ҳал этилган.

— Уюшмада нечта футболчи бор?

— Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда ЎФУ аъзолари 700 дан 800 тагача фаол футболчилардан иборат (маълумотларга аниқлик киритилмоқда, чунки ариза топшириш мумкин бўлган онлайн платформа яқинда ишга тушди). Лекин моҳиятан бу институтнинг зарурлиги ва аҳамиятини тушуниш 100 фоизга яқин. Лигалар ва клублар билан кейинги ҳамкорликка келсак, ЎФУ, менимча, рақобат даражасини оширишдан манфаатдор бўлиши керак.

Бу ерда формула оддий: кучли клублар + кучли лигалар = ҳимояланган футболчилар.

Профессионал футболнинг ҳозирги модели футболчилар ва мураббийларни етиштириш ва экспорт қилишга қаратилмаган. Шу муносабат билан, самарали иқтисодий модел мавжуд бўлмагани сабаб, клублар бюджетларида мухлис мустақил иқтисодий бирлик бўлмаган ва телевизион ҳуқуқ даромад келтирмаган, ўзбек футболининг асосий ва ягона бойлиги футболчи бўлиб қолган бир пайтда профессионал футболнинг молиявий мустақиллиги учун шароит яратишга йўналтирилган янги моделни барпо этиш зарур.

Футболда ҳакамлик суди нима учун керак?

— Ҳозир биз гапираётган барча нарсалар бевосита спорт соҳасида ҳуқуқий тартибларни ўрнатиш билан боғлиқ.

- Шубҳасиз. Бу ерда уфқгача чўзилган саволлар ва муаммолар майдонига дуч келасиз. Масалан, бугунги кунда меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсация тўлаш, бошқа клубларга ўтиш масалалари ва бошқа кўплаб масалалар, қоида тариқасида, ҳакамлик муҳокамаси доирасида ҳал қилинади. Спорт низоларини ҳал қилиш учун спорт федерациялари ва лигаларининг юрисдикция органлари мақомини бирлаштириш ва спорт арбитраж судлари мақомини қонунчилик йўли билан маҳкамлаш зарур, деб ҳисоблайман.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида спорт низоларини кўриб чиқишнинг судгача бўлган мажбурий тартибининг белгиланиши амалдаги меҳнат қонунчилигини ислоҳ қилиш йўлидаги жуда аниқ қадам бўлади. Бундай ёндашув спортга оид низоларни ҳал этиш бўйича давлат судлари ва судга оид бўлмаган органлар функцияларининг такрорланишига йўл қўймайди, низо тарафлари ҳуқуқларини махсус билимга эга бўлган субъектлар томонидан ўз вақтида ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Таклиф этилаётган ўзгартиришлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада барқарор ривожланади, меҳнатни ҳуқуқий тартибга солиш нормативлари такомиллашади, профессионал спортнинг асосий субъектлари манфаатларини мутаносиб инобатга олиш таъминланади.

— Яъни, профессионал спортчининг ёлланган ходим сифатидаги мақоми футболчиларнинг барча ижтимоий кафолатлар билан таъминланишига олиб келадими?

— Замонавий спорт муқаррар равишда низолар, келишмовчиликлар ва бахсларни келтириб чиқаради, чунки бу ерда катта миқдордаги пул ва шунга мос равишда турли субъектларнинг манфаатлари жамланган: спортчилар, мураббийлар, судялар, клублар ва лигалар, оммавий ахборот воситалари, ҳомийлар, корпорациялар ва ҳаттоки бутун давлатлар.

Сўнгги 20 йил ичида спорт соҳасидаги низолар квазиюрисдикцияли органлар (қўмиталар, палаталар, спорт федерациялари ва лигалари қошидаги комиссиялар), шунингдек, ихтисослаштирилган судлар (чет элда арбитраж деб номланади) томонидан ҳал қилинадиган низоларнинг кескин ўсиб бориши кузатилмоқда. Спортга қизиқишнинг умум ўсиши ва унинг тез тижоратлашуви спорт соҳасини тартибга солишни — ҳам давлат даражасида, ҳам, таъбир жоиз бўлса, халқаро ва миллий спорт ташкилотлари томонидан тартибга солишни анча мураккаблаштирди. Кўпгина мамлакатларда спортга оид махсус қонунлар қабул қилинади ва ихтисослаштирилган ижроия органлари тузилади. Баъзи спорт турлари бўйича қоидалар регламентининг ҳажми минглаб саҳифалардан ошади

— Спорт соҳасидаги баҳсларнинг ўзига хос хусусиятлари нимада?

— «Спорт соҳасидаги низолар» ва «спорт низолари» тушунчаларини фарқлаш тўғрироқ бўлади. Биринчиси, ҳар қандай жисмоний тарбия ва спорт субъектининг фаолияти билан боғлиқ деярли ҳар қандай низоларни ўз ичига олади, масалан, стадионни ижарага олиш, чартер учун тўлов, ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш ва бошқалар. Спорт низолари спорт субъектлари ўртасидаги низолар бўлиб, уларнинг предмети бевосита рақобатлашув фаолияти билан боғлиқ. Бундай низоларни ҳал қилиш мусобақалар ўтказилишига, унинг иштирокчилари таркибига, танлов шартларига ва натижаларига таъсир қилиши мумкин. Низоларнинг бундай тоифалари «юмшоқ» корпоратив ҳуқуқ деб аталадиган тартибга солиш нормаларининг устунлиги ёки сезиларли таъсири билан тавсифланади.

Спорт низоларида арбитражнинг афзаллиги кундек равшан. Халқаро спорт ҳамжамияти бу ҳуқуқий форматни аллақачон қабул қилган. Лозаннадаги Спорт арбитраж суди иши бунга далил бўлиб, у спортнинг аксарият турлари учун ҳакамлик муҳокамаси маркази ҳисобланади.

Алишер Аминов ва Лозаннадаги Спорт арбитраж суди асосчиси Франсуа Каррар. Алишер Аминов архивидан олинган фотосурат

— Ўзбекистонда арбитраж судидан фойдаланишда оид кўзга кўринадиган тўсиқлар йўқдек кўринади, бироқ ўсиш ҳам йўқ. Бу нима билан боғлиқ?

— Биринчи омил — бу спорт низоларининг потенциал юрисдикциясининг парчаланиши. Ўзбекистонда меҳнатга оид низоларни оддийгина ҳакамлик судлари кўриб чиқа олмайди. Бироқ, менинг фикримча, бундай имкониятни қонунчиликка киритиш учун нафақат асосли далиллар, балки ҳуқуқий асослар ҳам мавжуд. Бутун дунёда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ихтисослаштирилган ҳакамлик судлари ушбу соҳадаги ҳар қандай низоларни имкон қадар тезроқ ва халқаро ва миллий спорт ташкилотларининг тегишли норматив стандартлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори профессионал даражада ҳал қилади.

Мавжуд низоларни сунъий тарзда тақсимлаш самарасиздир. Бу спортчилар ва клубларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишни қийинлаштиради, юрисдикциянинг асоссиз бўлинишига ва потенциал зиддиятли қарорларга олиб келади. Яъни, спортчининг ходим ва мусобақа иштирокчиси сифатидаги мақоми монолит, ажралмас бўлиб, маълум судда кўриб чиқиш учун айрим масалаларни «танлаб олиш» салбий оқибатларга, шу жумладан спортчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келади.

Спортдаги низоларни комплекс тарзда кўриб чиқувчи ихтисослаштирилган ҳакамлик судлари фаолияти бундай низоларни ҳал этишнинг барқарор ва ягона амалиётини яратади.

— Бир сўз билан айтганда, арбитраж амалиётини бизда ҳам жорий этиш мумкин?

- Гап айнан шунда. Шу билан бирга, иш берувчиларга (масалан, клубларга) қарам бўлган ва атайлаб адолатсиз қарор қабул қилишга қодир «чўнтак» ҳакамлик судларининг пайдо бўлиши хавфини бартараф этиш керак. Шу мақсадда, спортчининг шахсий меҳнат низоларини ихтисослаштирилган ҳакамлик судига ўтказиш тўғрисидаги ҳакамлик келишуви фақат иш берувчилар томонидан тан олинган оммавий спорт федерациялари ёки профессионал спорт лигалари нормаларида бўлиши зарурлиги таклиф этилади.

Ўзбекистонда спортга оид низолар бўйича ҳакамлик муҳокамаси ривожланмаганининг иккинчи омили жараённи бир марказда жамлаш заруратидир. Бунинг йўли бор: низоларни ҳал қилиш маркази сифатида миллий спорт арбитраж судини яратиш лозим — Канада ёки, айтайлик, Япония мисолида.

Муаммо аккредитациядан ўтган жамоат спорт федерацияларини бундай судни тан олишга мажбурлаш ёки тегишли ҳакамлик суди томонидан миллий спорт суди мақомини олишни уни айрим субъектлар томонидан ихтиёрий равишда тан олиши ёки айрим спорт субьектлари томонидан ташкил этиш масаласи бўлиши мумкин... Бироқ, буёғи энди жуда нозик ҳуқуқий масалалардир.

Вазир билан учрашув, «Спорт қонуни»даги тор жойлар ва кейинги ҳаракатлар режаси

— Ўзбекистон Спорт вазирлиги, спорт федерациялари раҳбарияти, Олий Мажлис (парламент) депутатларига айнан нималарни таклиф қилишга тайёрсиз?

— Яқинда, июнь ойида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов билан Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов билан учрашдик. Суҳбат манзилли ва мазмунли ўтди. Федерациялар бошқарув тизимидаги ўзгаришлар ва ҳуқуқий тартибга солиш масалалари билан боғлиқ кўплаб масалалар кўтарилди.

Адҳам Икромов. unifirst-services.ru сайти фотосурати

— Вазирнинг учрашувдан кейинги позицияси қандай бўлди?

— Бир нарса дейиш қийин. Ҳозиргача на Ўзбекистон президенти администрацияси, на ҳукумат, на спорт вазирлиги ва на Миллий олимпия қўмитаси даражасида муаммолар тубдан кўтарилмаган, федерацияларда муҳокама қилинмаган. Ислоҳотлар ҳар доим қаршиликка дуч келади; ҳаммаям узоқ йиллик спорт бошқарув тизимини ўзгартиришга тайёр эмас ва бу мантиқан тўғри. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам: агар биз бошқарув даражасини оширмоқчи бўлсак, умуман бошқа кўрсаткичларга эришмоқчи бўлсак, жамият ва давлат тушунчаларга эмас, қонунга амал қилса, талаб айнан Спорт вазирлиги томонидан қўйилиши керак. Олий Мажлиснинг тегишли қўмитаси вакиллари, федерациялар раҳбарлари, ҳуқуқшунослар, МОҚ раҳбариятини таклиф этган ҳолда ишчи гуруҳ тузиш орқали.

Бирламчи вазифа, менимча, фикр алмашиш, очиқ муҳокамалар орқали умумий тасдиқланган позицияни шакллантиришдир.

Спортни, жумладан, бошқарув соҳасини ривожлантириш, жаҳон амалиёти кўрсатганидек, очиқлик тамойиллари асосида, спорт жамоатчилигининг кенг доирасини жалб қилган ҳолдагина амалга ошириш мумкин. Аммо бу тез кечадиган жараён эмас. Бу тизимли ишлашни талаб қилади.

Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалар ва Париждаги Олимпия ўйинларида кўрсатаётган юксак натижалари тизимли бўлиши учун Спорт вазирлиги раҳбарияти ва федерациялар раҳбарларига ўз олдига қўйган мақсадларга эришишида муваффақиятлар тилайман. Бу, айниқса, жамоавий спорт турлари учун тўғри келади, бу ерда ташкил этиш тизими индивидуал спорт турларига қараганда анча мураккаб.

— Ўзбекистонда спорт соҳасини бошқариш тизимига хос бўлган қайси муаммоларни энг долзарб деб аташ мумкин? Ҳуқуқий тартибга солишнинг қайси механизмлари энг самарали ҳисобланади?

— Гапни Ўзбекистонда асосий субъектлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонун мавжудлигидан бошлайлик. Аммо тартибга солиш, айтайлик, етарли эмас — профессионал ва ҳаваскор спорт ўртасидаги фарқнинг хусусиятлари, профессионал спортчи, спорт мураббийи ва спорт ҳаками мақоми ҳақида тўғридан-тўғри, ҳар томонлама жавоблар йўқлиги сабаб. Ушбу камчиликлар аниқ тушунилмаганлиги ва шунга мос равишда уларнинг спортни тартибга солиш моделининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва дастурий ҳужжатларида акс эттирилганлиги билан боғлиқ.

Илмий адабиётларда спортни ҳуқуқий тартибга солиш моделларини таснифлашнинг кўплаб вариантлари мавжуд, бу мавзуга кўплаб илмий нашрлар бағишланган. Аммо миқдор, маълумки, ҳар доим ҳам сифатга айланмайди. Деярли барча таснифлар у ёки бу даражада бир томонлама, юзаки ва тўлиқ эмас иборат. Оддий сабабга кўра, спорт соҳасидаги муносабатларни бир мезонли бирлаштирилган асослар бўйича бир тартибли моделларга қисқартириш мумкин эмас — уларнинг ҳаддан ташқари турфалиги, чизиқли бўлмани ва кўп факторли таъсирларга мойиллиги туфайли. «Спорт», «профессионал спорт», «ҳаваскорлар спорти», «спортнинг автономлиги» каби асосий тушунчаларнинг мазмуни илмий мунозараларга сабаб бўлаётган бир пайтда нималар ҳақида ҳам гапириш мумкин!

— «Спорт тўғрисида»ги қонун спорт федерацияларининг олий бошқарув органларида кимга ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқини беради?

— Ҳозирги пайтда профессионал лига ва клублар кам овозга эга, спорт уюшмалари ва спортчилар уюшмалари эса умуман овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Буни муаммо, бемаънилик, парадокс дея хоҳлаганча атанг, аммо факт фактлилигича қолаверади.

Жамоат федерациялари, спорт лигалари ва спортчилар уюшмалари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш, шунингдек, спортни бошқариш сифатини ошириш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришнинг мумкин бўлган вариантларидан бири -овоз бериш тизимини ўзгартириш лозим ва унда овозларнинг камида учдан бир қисмини маҳаллий федерацияларга, камида учдан бир қисмини профессионал лигаларга ёки спорт тури бўйича мураббийларга берилиши керак. Бундан ташқари, мувозанатни сақлаш учун федерациялар ва лигаларга ижтимоий ва меҳнат муносабатларини тартибга солувчи нормаларни қабул қилиш ваколатини бериш керак — ушбу нормаларни ходимлар органлари вакиллари, яъни касаба уюшмалари билан келишиш шарти билан.

— Сизнингча, яна қандай қадамлар қўйилиши керак?

— Спортчилар ва мураббийлар меҳнат муносабатларига доир қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли бобига ўзгартиришлар киритиш лозим. Бу спортчилар ва мураббийлар каби ноёб тоифадаги ишчилар меҳнатини тартибга солиш учун олдинга қўйилган катта қадам бўлади. Бобда спортчилар ва мураббийлар учун бир қатор имтиёз ва кафолатлар бўлиши керак — масалан, қўшимча таътил, тиббий кўрикдан ўтиш, жиҳозлар билан таъминлаш, мамлакат терма жамоаларига жўнатилганда ўртача ойликни сақлаб қолиш ва ҳоказо. Ва ҳуқуқларнинг асосли чекловлари, албатта: қўшимча иш, масалан, ёки узрли сабабсиз ишдан бўшатиш бўлиши мумкин.

Бундай мослашувчан ёндашув Ўзбекистоннинг Меҳнат кодекси ва профессионал спорт тури каби мураккаб ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг мураккаб доираси учун мослаштирилган норманинг мавжудлиги билан фахрланишингизга имкон беради.

Бундай нозик ёндашув, ишончим комилки, Ўзбекистон Меҳнат кодексида профессионал спорт каби ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг мана шундай мураккаб соҳаси учун мослаштирилган меъёр-имтиёз ва меъёр-четлаш тизими мавжудлиги билан фахрланишга имкон беради.

— Спортчиларнинг мажбуриятларидан кўра ҳуқуқлари кўпроқ, деган тушушча бор.

— Гап айнан улар меҳнатининг қонунчилик орқали тартибга солинишидадир. Шундагина ҳуқуқий туман тарқалади, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўртасидаги зиддиятлар бартараф этилади. Профессионал спорт соҳасида муносабатларни такомиллаштириш жудаям зарур.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ